«Пахтакор» футбол клубининг беш нафар ўйинчисида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
«Жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ҳамда футболчилар қўшимча тест топширган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда. «Пахтакор» клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини ўзини ўзи яккалаш ҳолатига олиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди», —дейилади хабарда.
Таъкидланишича, «Пахтакор» 9-тур доирасида 13 июль кунги ОКМК қарши баҳсдан сўнг машғулот ўтказмаган.
Нашр вирусни қайси футболчилар юқтириб олгани тўғрисида маълумот очиқламаган.
Аввалроқ Суперлиганинг яна икки клуби — «Сурхон» ва «Бунёдкор»да ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)