Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Кубоги ярим финалида «Манчестер Сити»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўлланмани қўлга киритди.
Шу тариқа «тўпчилар» 21-маротаба мусобақа финалида ўйнайдиган бўлди. Бунгача жамоа ушбу финалларнинг (20) 13 тасида ғалаба қозонган, 7 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган.
Иккинчи финалчи номи эса 19 июль куни маълум бўлади. Унда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ўзаро куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Таъкидлаш жоиз, агар «Манчестер Юнайтед» «Челси»ни мағлуб этса, «Арсенал»нинг рекордни такрорлаши мумкин.
Яна бир эътиборга молик томони, «канонирлар» ўз тарихида бўлажак рақибларига финалда ютқазмаган. 2002 ва 2017 йилларда «Челси» мағлуб этилган, 1979 ва 2005 йилларда эса «Манчестер Юнайтед» таслим қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Англия Кубоги финал ўйини 1 август куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби эса «Манчестер Сити» саналади.
Изоҳ (0)