UFC’нинг ўта енгил вазн тоифасида чемпиони Петр Ян Екатеринбург шаҳрида ажойиб совға қабул қилиб олди.
«Архангел Михаил» клуби асосчиси ва Россия мис компаниясининг раҳбари Игор Алтушкин 27 ёшли жангчига чемпионлик камарини қўлга киритгани учун Mercedes GLE 450 автомобилини совға қилди.
Петр Ян иштирокидаги энг сара жангларни томоша қилинг.
Эслатиб ўтамиз, Петр Ян 12 июль куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да ўтказилган UFC 251 мусобақасида Жозе Алдони мағлубиятга учратди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)