Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Уэска» Испания Сегундасининг 41-турида «Нумансия»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Ла Лига йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: Ла Лига

Фото: Ла Лига

«Уэска» 67 очко тўплаган ҳолда сўнгги тур олдидан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. 3-поғонани эса «Алмерия» (63) эгаллаб турибди.

Фото: Ла Лига

Фото: Ла Лига

Шу тариқа «Уэска» ўз тарихида иккинчи бор Ла Лигага кўтарилди. Жамоа биринчи марта 2017/2018 йилги мавсумда юқори дивизионда ҳаракат қилган, бироқ ўша мавсумнинг ўзидаёқ Сегундага тушиб кетганди. Клуб 1960 йилда ташкил топган, уй учрашувларини «Эл-Алкорас» стадионида ўтказади.

Аввалроқ «Кадис» 14 йил деганда илк бор Ла Лига йўлланмасига эга чиққанди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?