Ўзбекистонда 18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 172 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 16 068 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 60 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 87 нафари Тошкент шаҳрида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 22 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 1 нафари Самарқанд вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 1 нафари Сирдарё вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Даволаниш кўрсаткичи 56 фоизга тенг бўлиб турибди.
«Ҳозирда мамлакатимизда 6984 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — деб ёзади ССВ.
Ўзбекистонда айни вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 81 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар қилган. «Дарё» ҳисоби бўйича яна 2 киши (ДХА ва Маданият вазирлиги ходимлари) касаллик қурбони бўлган.
Изоҳ (0)