«Ўзгидромет» хабарига кўра, 17 июль, жума куни мамлакат жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кирди. Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37-40 даража иссиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилади. Қайд этилишича, бу ёз чилласи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 13 июлдан бошлаб ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудидаги об-ҳавони атмосферадаги паст босимли майдон белгилаши, бундай ҳолат учун одатда чилла даврида кузатиладиган жуда иссиқ ҳаво хослигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)