• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коммунистлар ва диндорларнинг тўқнашуви. Афғонистон қироллигини республикага айлантирган давлат тўнтаришига 47 йил тўлди

    1973 йил 17 июль куни Афғонистонда давлат тўнтариши амалга оширилди. Ушбу тўнтариш натижасида Афғонистондаги монархия режими тугатилди ва Афғонистон республика деб эълон қилинди. «Дарё» бугунги мақолада Афғонистонда барқарорликни издан чиқарган ушбу ҳодиса тафсилотлари ҳақида сўз юритади.

    Мавзуга доир:

    • Биз билмаган Афғонистон. Амир Омонуллахоннинг либерал ислоҳотлари тарихи

    Тарихга назар

    Афғонистон ҳақида гап кетганда кўпчилик ушбу давлатда ҳар доим ҳозиргидек беқарор вазият ҳукм сурган, доимий урушлар гирдобида бўлган давлат сифатида қарайди. Аслида ҳам шундай бўлганми? Умуман Афғонистон тарихда қандай давлат бўлган? Унинг бугунги беқарорлиги қачон бошланган? Буларни билиш учун тарихий фактларни излаб ўрганиш керак бўлади.

    Фото: Wikipedia

    Афғонистон давлатига XVIII асрда Аҳмад Шоҳ Дурроний томонидан асос солинган. Паштунлардан бўлган Дурроний барча қабилаларни мустақил Афғонистон давлатига бирлаштирган. Унинг чегаралари Деҳлига етиб борди. Бу Марказий Осиёдаги туркий бўлмаган илк давлат эди.

    Афғонистонни 1880 йилдан 1978 йилгача олтита ҳукмдор бошқарган бўлса, улардан бештаси амир, биттаси президент эди. Улар орасида фақатгина Амир Абдураҳмон (1880–1901) ҳали тахтда эканида ўз ажали билан ўлган бўлса, қолганлари давлат тўнтариши оқибатида тахтдан туширилган. Ҳабибуллохон, Нодир Хон ва Муҳаммад Довудхонлар тўнтаришдан кейин ўлдирилган бўлса, Омонуллахон ва Муҳаммад Зоҳиршоҳлар сургун қилинган.

    XIX асрдан бошлаб мамлакат геосиёсий манфаатлар тўқнашган нуқтага айланди. Дастлаб, Буюк Британия ва Россия империяси ҳудуд учун қизиқиш билдирган бўлса, ХХ асрга келиб, АҚШ ва СССР ўртасидаги манфаатлар тўқнашган нуқта бўлиб қолди. Бу, айниқса, ХХ асрнинг 50–60 йиллари анча кучайди. Шу йиллардаги ҳукмдор мамлакатнинг сўнгги монархи бўлган Муҳаммад Зоҳиршоҳ эди.

    Муҳаммад Зоҳиршоҳ бошқаруви

    Муҳаммад Зоҳиршоҳнинг 40 йиллик бошқарув даври Замонавий Ағонистон тарихида энг барқарор ва ривожланиш даври десак муболаға бўлмайди. У тахтга 1933 йилда отасининг ўлдирилишидан кейин чиқди. Дастлабки таълимни Кобулдаги француз лицейида, кейин эса Парижда давом эттирди. 1932–1933 йилларда Уруш вазири, 1933 йилда Таълим вазири бўлган. Тахтга ўтирганидан кейин эса 1934 йилда Афғонистон Миллатлар лигасига аъзо бўлди. 1936 йилда СССР билан иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. 1937 йилда эса Туркия, Эрон, Ироқ каби давлатлар билан бир қатор пактлар имзоланди.

    Маълумки, Афғонистон турли миллат ва элатлар, ижтимоий гуруҳлар ва қабилалардан ташкил топган давлат. Уларнинг барчасини жамлайдиган махсус мажлис Лоя Жирға деб аталади. Зоҳиршоҳ 1940 йилда давлатнинг Иккинчи жаҳон урушидаги бетарафлик мақомини муҳокама қилиш мақсадида Лоя Жирғани чақирди. Мамлакатда асосий куч Паштунлар қўлида эди ва улар қолган барча гуруҳлар устидан назорат қилар эди. Давлатнинг паштунлашишига қарши 1950 йилларда ҳазоралар қуролли қўзғалон кўтарди.

    Фото: Google Photos

    Мамлакат 1946 йилда БМТга аъзо бўлди. 1947 йилги Ҳиндистон ва Покистоннинг бўлиниши, Зоҳиршоҳга Паштунистон ғоясини илгари суришга имкон берди. У Абдураҳмонхон ҳукмронлиги даврида Афғонистондан тортиб олинган пуштунлар яшайдиган ҳудудларни қайтарилишини талаб қилди ва 1893 йилги Ҳиндистон ва Афғонистон чегараларини белгилаган Дюранд чизиғига доир барча келишувларни тан олмаслигини эълон қилди. Покистон билан мавжуд таранглик ва 1950 йилги Афғонистон товарларига қўйилган блокада сабабидан Зоҳиршоҳ Совет Иттифоқига юзлана бошлади.

    1953 йилда мамлакатда Муҳаммад Довудхон бош вазир этиб тайинланди. У амирнинг жияни эди. Довудхон, шунингдек, СССР билан муносабатларда кўприк вазифасини ҳам ўтарди. 50 йилларда Афғонистонга Америка ва СССР кўплаб инвестициялар кирита бошлади. Мамлакат жанубига Америка компаниялари кириб келган бўлса, шимолда СССР бир қатор лойиҳаларда иштирок этди.

    Шунингдек, АҚШ Афғонистоннинг Покистон билан муносабатларида мудофаа масалаларида ҳам ҳарбий жиҳатдан кўмак бераётган эди. СССР эса асосан иқтисодий лойиҳаларда қатнашди. Жумладан, сув тўғонлари, электростанциялар, заводлар қуриш ишларида қатнашди. Шу билан биргаликда, ҳарбий томондан ҳам ўз режаларини амалга оширишга ҳам бепарво бўлмади. Афғон ҳарбийларига асосан Совет офицерлари таълим берарди.

    Зоҳиршоҳ 50 йиллар охиридан бошлаб мамлакатни демократлаштиришга бел боғлади. 1959 йилда аёлларга таълим олиш ва уларга паранжида юрмаслик ҳуқуқини берди. 1963 йилда Довудхон бош вазир лавозимидан озод этилди. 1964 йилга келиб Зоҳиршоҳ янги конституция ишлаб чиқишни буюрди ва Парламент буни тасдиқлади. 1964 йил 9-сентябрда қабул қилинган конситуция Францияда V Республика конституциясидан илҳомланган эди. Конституцияга кўра, сўз ва матбуот эркинлиги, аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилди. Қирол оиласи аъзоларига ҳукумат ишларида ишлаш тақиқлаб қўйилди. Мамлакат 1931 йили эълон қилинган парламентар монархиядан конституциявий монархияга ўзгарди.

    Муҳаммад Зоҳиршоҳ Европа давлатлари бўйлаб кўплаб сафарларга чиқди. Бир  қатор нуфузли давлат раҳбарлари билан учрашиб улардан илҳом олишга қарор қилди. Қиролнинг аёли эса мамлакатда паранжисиз кўриниш берган илк аёл бўлди. Мамлакатда мухолиф партиялар ташкил қилди. Жумладан, коммунистик партия ва исломий партиялар ҳам шу даврда ташкил этилди. 1963 йилдан 1973 йилгача бўлган давр Афғонистон тарихида «демократик ўн йиллик» ёки «олтин давр» деб номланди. Мамлакат туристларнинг энг севимли йўналишларидан бирига айланди. Сабаби, мамлакат жуда бой тарихий объектларга эга эди.

    Фото: Google Photos

    Мазкур ўзгаришлар катта шаҳарлар, жумладан, пойтахт Кобулда кечаётган бўлса, мамлакатнинг қолган қисми – қишлоқ жойлар ҳамон анъанавий жамиятда истиқомат қилар эди. Мазкур ўзгаришлар уларни бир мунча шошириб қўйди. Ҳатто улар ўзларини ажратиб қўйилгандек ҳис қилди.

    Давлат тўнатириши

    60 йилларнинг охирига келиб вазият оғирлаша бошлади. Мамлакатдаги қурғоқчилик олиб келган иқтисодий қийинчиликлар қаршисида қиролнинг обрўси пасая бошлади. Бунга қўшимча равишда янги ғоя – коммунизм ғояси мамлакат ёшлари онгини эгаллай бошлади. Кўплаб ёшлар Совет университетларида таҳсил олиб қайтган эди. Айнан мазкур ёшлар коммунизм ғояси ташувчилари бўлиб қолди.

    Мамлакатда тенг ҳуқуқлилик, аёллар ҳуқуқлари каби масалалар кўтарила бошлади. 1968 йилги Парижда ва кўплаб бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган талабаларнинг исёни Афғонистон ёшларига ҳам таъсирини кўрсатди. Мамлакат коммунистлари СССР ва Кубадаги каби инқилоб орзусида ёна бошлади.

    Бу ҳақда Франциянинг ARTE телеканалига берган интервьюсида Афғонистон коммунистларининг етакчиларидан бири Фарид Mazdaк шундай дейди: «Ўша вақтларда биз жуда хаёлларга берилувчан эдик. Мамлакат ва дунё ҳақида фантастик қарашларни илгари суришни истардик. Биз кўпроқ реалист эмас, балки идеалист эдик. Мен сўл партия бўлган Афғонистон Халқ Демократик партиясига аъзо бўлдим. Менинг тенгдошларим учун мамлакат ўзгариши муҳим эди. Бу бизнинг орзумиз эди. Биз, шунингдек, диний соҳада ҳам ўзгаришлар бўлиши истардик».

    Коммунистик ғоя Худога ишонишни инкор этиши сабабли, коммунизм Афғонистонда қаттиқ қаршиликка учради. Халқнинг асосий қисми мусулмон бўлган жамият учун бу қабул қилиб бўлмас ғоя эди. Мамлакат, хусусан, университетлар ёшлари икки лагерга бўлиниб қолди. Университет ҳақиқий порох солинган бочка эди. Икки томон ҳам ўз тарафдорларини йиғиб турли хил намойишлар, йиғинлар маърузалар қиларди. Шу пайтларда Ҳизби ислом партияси лидери мамлакатнинг 1993–1994 йиллардаги бош вазири Гулбуддин Ҳикматёр мусулмон қадриятларни ҳимоя қилиб чиқди.

    Қирол Зоҳиршоҳ.

    Қирол Зоҳиршоҳ.
    Фото: Google Photos

    70 йилларнинг бошида юз берган қурғоқчилик ва очлик оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлди. Қиролнинг рейтинги пастга шўнғиди. Бу пайтда  лавозимидан айрилган ва буни кўнглига қаттиқ олган собиқ бош вазир Муҳаммад Довудхон давлат тўнатириши тайёрлай бошлади. Бу мақсадда у армия офицерлари ва мухолифат қарашидаги қуролли кучлар билан ҳамкорлик қилди. Бу ҳарбийларнинг аксарияти Совет Иттифоқида таҳсил олган ҳарбийлар эди. 1973 йил 25 июнь куни қирол Зоҳиршоҳ даволаниш ва дам олиш мақсадида Англияга ва Италия сафарига учиб кетди.

    Бундан фойдаланган бир гуруҳ Довудхон бошлиқ ҳарбийлар инқилоб вақти етганини пайқади ва 16 июль куни қирол саройини эгаллаб олди. Қирол оила аъзолари, жумладан, валиаҳд Аҳмад Шох ва маршал Шоҳ Валилар ҳам ҳибсга олинди. Қуролли кучлар ва ҳукумат аъзолари ўртасидаги барча алоқа канллари ва линиялари тўсиб қўйилди. Шунингдек, ҳукуматнинг бош вазир Муса Шафиқ бошлиқ аъзолари ҳам ҳибсга олинди. Барча ҳукумат бинолари ва стратегик аҳамиятга эга объектлар, почта, телеграф, телефон, банк, аэродромлар ҳам инқилобчилар томонидан эгаллаб олинди (The New York Times ((July 18, 1973): Afghan King Overthrown; A Republic Is Proclaimed).

    17 июль куни эрта тонгда Муҳаммад Довудхон Кобул радиоси орқали чиқиш қилиб, монархиянинг тугатилганини ва республика эълон қилинганини маълум қилди. У ўз нутқида сўнгги ўн йилликда демократия анархияга, конституцион монархия эса мустабид тузумга айланганини қайд этди. Бошқарув тўлиқ издан чиқиб, мамлакат иқтисодий жиҳатдан инқирозга юз тутганини айтди. «Тизим ва давлат аппарати шунчалик парчаланиб кетдики, улар энди бирон-бир ислоҳотга аҳамият қилмай қўйишди... Барча ватанпарварлар, айниқса, Афғонистоннинг ватанпарвар армияси бу чириган тизимни тўхтатишга ва мамлакатни бахтсизлик тубидан олиб чиқишга қарор қилишди» (President and Prime Minister M.Daoud’s Speeches of July 17 and August 23, 1973. — Kabul: Government Printing Press, 1973. — P.1-3.).

    Шундай қилиб, 1747 йилда ташкил топган Афғонистондаги монархия тугади ва Республика тузуми ўрнатилди. Бу пайтда Италияда бўлган қирол Зоҳиршоҳ қон тўкилишини истамай, тахтдан воз кечганини эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Инқилобдан кейин

    Муҳаммад Довудхон республиканинг биринчи президенти бўлди. Унинг ҳукмронлиги даврида коммунистлар ҳукумат тепасига келди. Афғон коммунистларининг орқасида эса Москва турди. Афғон армияси Совет ҳарбий қуроллари билан қуроллантирилди. Давлат тўнтаришининг гувоҳи бўлган Кобул юқори доираларидан чиққан журналист Зуҳра Юсуф инқилобнинг илк кунлари ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Давлат тўнтаришининг эртаси куни одамлар хурсанд эди. Улар янги президент билан ҳаммаси яхши бўлиб кетиши, мамлакат ривожланиши, барчаси бошқача бўлиши ҳақида суҳбатлашишарди».

    Довудхон ислоҳотлар ўтказишга ваъда берди. Катта ер эгалиги тугатилиб, ерлар деҳқонларга бўлиб берилиши эълон қилинди. Мамлакатдаги ўзгаришларни кўрсатиш мақсадида илк фильмлар ишланди. Довухон тез орада авторитар раҳбарга айланди. Мусулмон қатламга нисбатан қўрқув ва параноя уни барча диндорларни тазйиқ остига олишга ундади. Чунки диний қатлам унинг баъзи бир ислоҳотлари ва коммунистлар билан алоқасидан норози эди. Кўплаб диндорлар қамоққа олинди, қамоққа тушишни истамаганлар эса Покистон ва Эронга қараб қочди.

    Довудхон Москвадан буйруқ олишни истамаслиги ортидан ва берилган ваъдалар бажарилмагани туфайли 1978 йилда давлат тўнтариши оқибатида ағдариб ташланди ва ўлдирилди. Мамлакат президенти этиб Нур Муҳаммад Тарақий сайланди. У ҳам мамлакатда диндорларга қарши тазйиқни кучайтириб юборди. Ислоҳотлар халқ ҳазм қила олмайдиган даражада тезлашиб кетди. Афғонистон олов ичра кетиб борарди. Мамлакатда коммунистлар ва диндорлар тўқнашуви муқаррар бўлиб қолди. Буниси энди бошқа мавзу.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    17.07.2020, 08:05   Изоҳ (0)   90436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон портида 7 та ҳарбий кема ёниб кетди. АҚШ ҳамда Исроил ушбу ҳодисани ҳам уюштирган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда

    17.07.2020, 07:13

    Буюк Британия, АҚШ ва Канада россиялик хакерларни COVID-19 вакцинаси ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга уринганликда айблади

    17.07.2020, 07:00

    Украина президенти Владимир Зеленский узоқ муддатли карантинга қарши эканини маълум қилди

    17.07.2020, 06:17

    ЖССТ миссияси Туркманистон ҳукуматига мамлакатда коронавирус бордек иш тутишни тавсия қилди

    17.07.2020, 06:01

    Озарбайжон Арманистондаги АЭСни портлатиб юбориш билан таҳдид қилди

    17.07.2020, 02:12

    Александр Лукашенко коронавирусни чалғиўроқ ёрдамида даволаш мумкинлигини айтди

    16.07.2020, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиядан депортация қилинган 500 дан ортиқ болани қайтаришни талаб қилди

    Дунё | 3 июн, 12:19

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 12:00

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.