• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ миссияси Туркманистон ҳукуматига мамлакатда коронавирус бордек иш тутишни тавсия қилди

    Туркманистонга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссияси мамлакат ҳукуматига ҳудудда коронавирус инфекцияси аниқлангандек иш тутишни тавсия қилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Ташриф якунларига бағишланган брифингда миссия раҳбари Катрин Смолвуд мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда Туркманистонда COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолати борлигини тасдиқламаган.

    «Ҳозирги кунда Туркманистон мамлакатда коронавирус инфекциясиясига чалиниш ҳолати тасдиқлангани ҳақида хабар бермади. Бу ҳақда ЖССТга ҳам хабар берилмади. ЖССТ касалликнинг зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида Туркманистон миллий соғлиқни сақлаш органлари билан ишлашни давом эттириш ниятида», — деган у.

    Смолвуднинг айтишича, ЖССТ экспертлари турли даражадаги ва ихтисосдаги бир неча касалхоналарни бориб кўрди. «Туркманистон яхши касалхоналар инфратузилмасига эга дейиш мумкин. Улар жуда яхши жиҳозланган. Биз касалхоналар беморлар тўлалиги ва респираторли касалликка чалинганлар сони кўплигига дуч келмадик. Шундай қилиб, коронавирус билан касалланганларни қабул қилиш учун барча нарса шай», — деган Смолвуд.

    Миссия раҳбари, шунингдек, Туркманистон ҳукумати юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича кўраётган чоралар, хусусан, вилояталараро ҳаракатнинг чекланганлиги ва ниқобли режимни  ижобий баҳолаган.

    Журналистнинг мамлакатда неча киши тестдан ўтказилгани ва кун давомида қанча ташхис ўтказилаётгани ҳақидаги саволига жавобан миссия вакили буларнинг барчасига ЖССТ ҳисоботида эълон қилишни ваъда берди, шунингдек, мамлакат марказий лабораторияси 60 мингтадан ортиқ тест ўтказилганини маълум қилди.

    Смолвуднинг қайд этишича, ташрифга тайёргарлик кўриш пайтида экспертлар муайян жойларга ташриф буюриш учун олдиндан рухсат сўраган. «Ташриф режаси келишилди ва бизга ўзимизни қизиқтирган барча объектларни кўздан кечиришга рухсат берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан очиқ суҳбат бўлди. Талаб қилинган маълумотлар бир неча кун давомида тақдим этилди», — деган у.

    Эслатиб ўтамиз, ЖССТ миссияси Туркманистондаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун 6 июлдан буён мамлакатда бўлиб турибди. Ташкилот мутахассислари кириб келиши билан деярли бир вақтда Туркманистон президенти ва ҳукумати таътилга чиқиб кетган.

    Май ойида Туркманистон касалхоналарига коронавирусга чалинганлар келаётгани айтилган, бироқ мамлакат ҳукумати касалликнинг расман қайд этилганини тан олмаганди. Айни пайтда Туркманистонда аҳоли орасида ўткир пневмония билан касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, Ашхободдаги юқумли касалликлар шифохонаси ўткир пневмонияга чалинган беморлар билан тўлиб кетган. Расмийлар эса мамлакатда коронавирус йўқлигини таъкидлашда давом этмоқда.

    ОАВларда Туркманистондаги С.Ниёзов номидаги даволаш-консултатив марказининг олти нафар ходимида, хусусан, шифокорларда COVID-19 коронавирус инфекцияси борлиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган.

    Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги жануби-шарқ, шимоли-шарқ ва шимолдан кириб келган чанг миқдори мамлакатда ошиб кетгани сабаб аҳолини тиббий ниқоб тақиб юришга чақирди. Шундан сўнг тиббий ниқобларга талаб ортди, уларнинг нархи ҳафта давомида 14 бараварга ошди.

    Ҳозирда таътилда бўлган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам табиат қўйнида бўлганига қарамай, ниқоб тақиб балиқ овига чиққан. Март ойида эса Туркманистон ҳукумати «коронавирус» сўзини ишлатиш, шунингдек, фуқароларга кўчага тиббий ниқобларни тақиб чиқишни тақиқлаган эди.

    17.07.2020, 06:01   Изоҳ (0)   36189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озарбайжон Арманистондаги АЭСни портлатиб юбориш билан таҳдид қилди

    17.07.2020, 02:12

    Александр Лукашенко коронавирусни чалғиўроқ ёрдамида даволаш мумкинлигини айтди

    16.07.2020, 21:45

    Жанубий Кореяда президентга пойабзал отган фуқаро қўлга олинди

    16.07.2020, 21:21

    Фотожамланма: Дунё аҳолиси сиёсий қарашларини ифода этишда тиббий ниқоблардан фойдаланмоқда

    16.07.2020, 20:32

    Қозоғистоннинг бош травматологи ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари коронавирусдан вафот этди

    16.07.2020, 19:43

    Хакерлар Билл Гейтс, Илон Маск ва Канье Уэстнинг Twitter аккаунтларини бузиб кириб, биткоин талаб қилди

    16.07.2020, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Form компанияси сузувчилар учун Smart Swim 2 номли “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди (фото)

    Технологиялар | 18 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 16:14

    Польша Венгрия билан дипломатик алоқаларни қисқартирди

    Дунё | 18 июл, 16:12

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45

    Бритни Спирс учинчи марта она бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.