• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коллеждан университетга айланган даргоҳ. Колумбия университетининг тарихи ва бугуни

    17 июль АҚШнинг машҳур Колумбия университетига асос солинган кун ҳисобланади. «Дарё» унинг коллеждан университетга айланиш тарихи, университетдаги факультетлар, талабаларга яратилган имкониятлар, грантлар ва ҳужжат топшириш тартиби ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарих

    Нью-Йорк шаҳрида жойлашган мазкур университет майдони 13 гектарни ташкил қилади ва нафақат АҚШ, балки дунёдаги энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири саналади. Университет Нью-Йоркнинг энг қиммат раёнларидан бири бўлган Манхэттенда жойлашган.

    Колумбия университети 1754 йилда Қироллик коллежи сифатида Англия қироли Георг III нинг топшириғига биноан ташкил этилган. Коллеждаги дастлабки дарслар 1754 йилнинг июль ойида коллеж президенти Сэмюэль Жонсон томонидан йўлга қўйилади. Профессор Жонсон синфида бор йўғи саккиз нафар талаба боре ди.  1758 йилдан бошлаб коллеж ўз битирувчиларига илмий даража беришни бошлади.

    Колумбия университети АҚШнинг дастлабки ташкил топган 13 штатдан иборат ҳудудидаги бешинчи таълим муассаси эди.  1776 йилдаги АҚШнинг мустақиллик учун олиб борган кураши Қироллик коллежининг ўз ўқув фаолиятини олиб боришига тўсқинлик қилди ва коллежда кейинг олти йил мобайнида ўқув машғулотлари ўтказилмади. Уруш даврида коллеж кутубхонаси талон-тарож этилиб, ўқув бинолари ҳарбий госпиталга айлантирилди.

    Урушдан сўнг,  1784–1787 йиллар мобайнида Колумбия университети давлат тасарруфидаги олий таълим муассасаларидан бири саналган. 1784 йилда университет Нью-Йорк штати тасарруфига берилган ва шундан кейин университет Колумбия коллежи дея номланди. 1787 йилдан бошлаб эса коллеж бошқаруви васийлар қўлига топширилди ва олий таълим даргоҳига хусусий таълим даргоҳи мақоми берилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айнан шу даврда Колумбия коллежига Сэмюэль Жонсоннинг ўғли Уильям Сэмюэль Жонсон Колумбия коллежининг президенти этиб сайланди. 1790 йилларда Нью-Йорк федералчиларнинг пойтахти бўлгани боис ҳам коллежнинг гуллаб яшнаш даври бошланди. Александр Гамильтон, президент Жорж Вашингтон, вице-президент Жон Адамс Америка инқилобида қатнашган ва ҳалок бўлган коллеж битирувчилари шарафига ҳурмат бажо келтириш учун 1789 йил 6 май санасида коллежнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

    XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Колумбия университети бугунги қиёфасига кира бошлади. Ректори Фредерик Барбард раҳбарлиги остида университет Нью-Йоркдаги кўчмас мулкка сармоя кирита бошлади ва бу мулкдан келадиган даромад университетнинг асосий даромадларидан бирига айланди. Фойда эса университетнинг замонавий ўқув хоналари, лаборатория ускуналари билан таъминланиши учун сарф қилинди. Натижада университет бугунги мақомига эришди.

    Айнан Колумбия университетида АҚШнинг сиёсий, маданий ҳаётига таъсир ўтказа олган The Beat Generation – «Зарбдор авлод» вакиллари вояга етди. Бу авлод ХХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб АҚШнинг барча соҳаларида ислоҳотлар амалга оширишга ундовчи авлод сифатида танилди. Улар орасида ёзувчи машҳур «Йўда», «Ёлғиз йўловчи», «Дхарма дайдилари», «Биг Сур» асарлари муаллифи Жек Керуак, «Ёввойи болалар», «Қизил шаҳар тунлари» каби асарлари, «Дуран дуран» рок гуруҳи каби бир қатор мусиқачиларнинг ижодларига таъсир қилди.

    АҚШнинг мамлакат сифатида ташкил топишида хизмат қилган Жон Жей – Континентал конгресс президенти, кейинчалик АҚШ ташқи ишлар вазири, Роберт Ливингстон – Мустақиллик декларацияси муаллифларидан бири, кейинчалик АҚШ ташқи ишлар вазири, Эгберт Бенсон – Континентал конгресс вакили, кейинчалик Нью-Йорк штати бош прокурори, Гувернер Моррис – АҚШ конституция муаллифларидан бири, Александр Гамильтон – Жорж Вашингтон адъютанти, АҚШнинг бринчи молия вазири айнан шу даргоҳда таҳсил олади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Колумбия университети журналистика факультети журналистика соҳасида ёзилган энг зўр мақолалар учун АҚШнинг журналистикадаги энг нуфузли Пулитцер мукофотини олишда ҳам етакчилик қилади. Шу кунга қадар юздан ортиқ Колумбия университети битирувчилари нуфузли Пулитцер мукофотини қўлга киритган

    Бугунги Колумбия университети

    Колумбия университети таркибида 18 та факультет, мактаб ва коллежлар мавжуд. Университетда бутун дунёдан келган талабалар турли йўналишларда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олади ва бир пайтнинг ўзида университет қошидаги илмий тадқиқот марказларида бой тажриба орттиришади. Колумбия университети 2020 йилги The World University Ratings маълумотларига кўра, таълим сифати, талабаларга яратилган қулайликлар  ва илмий тадқиқот марказларининг қулайликлари меъзонларига кўра халқаро университетлар рейтингида 16-ўринда туриши қайд этилди.

    Колумбия университети, шунингдек, шифокорларни тайёрловчи Физиология ва жарроҳлик мактаби билан ҳам машҳур. Анатомия ва физиологияни ўқитувчи курслари эса World University Rankings маълумотларига кўра, 7-ўринда туриши эълон қилинган. Университетнинг бизнес йўналишига кадрларни тайёрловчи мактаблари эса Forbes, Bloomberg Business Week, The Economist ва The Financial Times нашрларининг ҳурматини қозонган. Университетда дунёнинг 146 мамлакатидан келган талабалар таҳсил олиши университетни ўзига хос халқаро таълим масканига айлантирган.

    Колумбия университетига қабул

    Университетда ўқиш истагини билдирган ёшлар ўзлари истаган йўналишга ҳужжат топширишлари мумкин. Ўзбекистонлик ёшлар мазкур университетда ўқишлари учун, энг аввало, TOEFL IBT ёки IELTS тил билиш малакасини аниқлаб берувчи имтиҳонларни топшириши белгилаб қўйилган. Қўшимча тарзда SAT ёки ACT имтиҳонларидан ўтиш, иккита тавсиянома хатига эга бўлиш, нима учун Колумбияда ўқишни исташи ёки нега маълум бир соҳани танлагани борасида эссе (иншо) ёзиш талаб қилиниши мумкин. Ижодий йўналишга ҳужжат топшираётган номзодлардан ўз ижод намуналарини юборишларини сўрашлари ҳам мумкин.

    Магистратурада ўқиш истагини билдирган номзодлар бакалавр дипломи билан биргаликда GMAT ёки GRE тестларини топширганлик ҳақидаги тест натижаларини тақдим қилишлари ҳам сўралади.  Университетда  ўқиш пули таълим йўналиши ва босқичига қараб  39 минг доллардан 77 минг долларгача баҳоланади.  Университет шунингдек иқтидорли талабаларга турли молиявий кўмак ҳам бериш учун бир қатор қулайликларни яратган. Улар ҳақида батафсил университетнинг Молиявий ёрдам офисига мурожат қилиш кифоя. Халқаро талабаларга GS Institutional Grants 500–25 000 доллари миқдоридаги грант ажратади. Бу сумма, аввало, бакалавриат босқичида ўқувчи молиявий қийинчиликларга дуч келган талабаларга берилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умуман олганда, АҚШ университетларида таҳсил олишни истаган номзодлар бир йил олдин ҳаракатларини бошлаши тавсия қилинади. Тил малакасини белгилаб берувчи тестларни топшириш, керакли ҳужжатларни тайёрлаш, албатта, вақт талаб қиладиган жараёндир. Энг асосийси, хорижда таҳсил олишни истаган ҳар бир номзод қаерда, қайси йўналишда таҳсил олишини яхши тушуниб олиши мақсадга мувофиқ. Бу эса транспорт харажатларини қисқаришида, иқлимга мослашишда қулайлик туғдиришда эътиборга олиш керак бўлган томонлардан.

    Колумбия университети ҳақидаги қизиқарли фактлар

    • Отаси тарафидан ўзбек қизи деб баҳолаш мумкин бўлган Сильвия (Зулфия) Назар «Ажойиб ақл эгаси: Математика даҳоси ва Нобель мукофоти соҳиби Жон Нэш» ҳаёти ҳақидаги библиографик асари учун Колумбия университети таъсис қилган Пулитцер мукофотига номзод сифатида кўрсатилади. 2001 йилда эса «Да Винчи коди», «Аполлон -13», «Фаришталар ва иблислар» киносини суратга олган режиссёр Рональд Ховард Сильвия Назарнинг биографияси асодида «Тафаккур ўйинлари» фильмини суратга олади;
    • 1938 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган италиялик олим Энрико Ферми Колумбия университети лабораториясида уран моддаси устида тадқиқотлар олиб боради;
    • 1957 йилнинг 14 сентябрида Колумбия университети битирувчиси Гордон Гуд  лазер атамаси ҳақида илк фикр беради;
    • 2016 йилда Колумбия университетида ўқиш учун 34 минг абитуриент ҳужжат топширган ва шундан 2 419 нафари университетда ўқиш бахтига сазовор бўлган;
    • Колумбия университети битирувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ярмаркалари уюштиради ва ўз битирувчиларининг иш билан таъминланишига ҳисса қўшади;
    • Колумбия университети талабалари ётоқхона учун ойига 60 –1 000 доллар атрофида пул тўлашига тоғри келади;
    • Колумбия университети илмий ходимлари ҳар йили ўртача ҳисобда 175 та янги тиббиёт соҳасидаги ихтиролари учун патент олади;
    • Колумбия университети ёзги лагерларида иштирок этиш учун ўртача ҳисобда 10–15 минг «қоғоз»  керак бўлади.
    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    17.07.2020, 20:20   Изоҳ (0)   26337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 12 минг нафардан ошди

    17.07.2020, 18:38

    Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиришга қарор қилди. Аввалроқ Қирғизистон ҳам шундай қилганди

    17.07.2020, 18:10

    Ҳиндистон COVID-19 беморлари сони 1 миллиондан ошган учинчи мамлакат бўлди

    17.07.2020, 14:12

    Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллион кишидан ошди

    17.07.2020, 13:41

    Қозоғистон президенти пандемияга оид статистикани яширмасликка чақирди

    17.07.2020, 13:11

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 1707 кишида, Тожикистонда эса 46 кишида коронавирус аниқланди

    17.07.2020, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    “Арсенал” катта суммага ҳужумчи сотиб олмоқчи

    Спорт | 24 июн, 13:35

    Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

    Кино | 24 июн, 13:30

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    Дунё | 24 июн, 13:27

    Telegram дастурчилар учун йилига 1 млн доллар тўланадиган вакансияни эълон қилди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:15

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    Электр энергияси, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 13:10

    НАТО бош котиби Украинага 35 млрд евролик ҳарбий ёрдам ваъда қилди

    Дунё | 24 июн, 13:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.