• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиришга қарор қилди. Аввалроқ Қирғизистон ҳам шундай қилганди

    Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиради. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, дея хабар бермоқда Tengrinews.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews
    «Коронавирус ҳолатларининг умумқабул қилинган статистик ҳисобидан ташқари пневмонияга ҳам эътибор қаратиш зарур. Маълумотларнинг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан статистик маълумотларни юритиш ва шакллантириш бўйича янги услублар умумлаштирилди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг биз COVID-19 ҳолатларини янги кодлар бўйича кодлаштириш ва ҳисобини юритишга қарор қилдик. Шундай қилиб, лаборатория шароитида тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари ПЗР-тести натижаси манфий бўлган, бироқ коронавируснинг клиник ва эпидемиологик белгиларига эга пневмония ҳолатлари билан бирлаштирилади.

    COVID-19 ҳолатларини халқаро классификациянинг янги кодларидан фойдаланган ҳолда кодлаштиришга тўлиқ ўтиш 1 августдан амалга оширилади. Тўпланган клиник тажрибадан келиб чиқиб, биз ушбу касалликларнинг ўхшашлигини ва уларни даволашда ягона тактик усуллардан фойдаланиш зарурлигини қайд этмоқдамиз», — деди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

    Ҳозиргача Қозоғистонда фақат лаборатория шароитида тасдиқланган COVID-19 ҳолатларигина ҳисобга олиб келинаётган эди. Алексей Цойнинг таъкидлашича, аксарият мамлакатлар ҳали ҳам касаллик статистикасини шу йўсинда юритмоқда.

    Аввалроқ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги атипик пневмонияга чалинганларни коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг умумий рўйхатига киритиш масаласи бўйича Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг жавобини кутаётганини маълум қилган эди. Агар Қозоғистонда пневмония ва коронавирус статистикаси бирлаштирилса, у ҳолда коронавирусга чалинганларга доир расмий рақам кескин ўсади: биргина 1—8 июль кунлари оралиғида Қозоғистонда 56 809 та пневмония ҳолати қайд этилган, уларнинг қанчаси вируслар оқибатида қўзғагани — номаълум. Июнь ойида пневмониядан Қозоғистонда 628 киши вафот этган. Президент Тўқаев ушбу муаммони яшириб бўлмаслигини таъкидлаган эди.

    Мавзуга доир: Қозоғистон президенти пандемияга оид статистикани яширмасликка чақирди

    Ўз навбатида Қозоғистондаги пневмония ҳолатларини коронавируснинг кўриниши деб ҳисоблаётган кузатувчилар сони ошиб бормоқда. Хусусан, Олмаотадаги нейрохирургия маркази мудири Минжилқи Бердихўжаев Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини «статистикани ўйин қилишни бас қилиб», атипик пневмония ҳолатларини коронавирус сифатида рўйхатга олишга чақирган эди. ЖССТ ҳам Қозоғистондаги пневмония ҳолатлари «шунчаки нотўғри ташхис қилинган» ҳолатлар деб ҳисобламоқда.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 1707 кишида, Тожикистонда эса 46 кишида коронавирус аниқланди

    17 июлдан бошлаб Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги коронавирус ва пневмония ҳолатлари статистикасини, ягона даво чораларини кўриш мақсадида, умумлаштириб тақдим этишни бошлагани маълум бўлган эди. Шу боис Қирғизистонда сўнгги бир суткада 1654 та касалланиш ҳолати қайд этилди (шундан 603 таси лабораторияда тасдиқланган COVID-19), жами касалланганлар сони 23 783 нафарга етди (шундан 13 101 таси COVID-19), касалликдан жами 785 та, хусусан, сўнгги бир сутка ичида 83 та ўлим қайд этилган (шундан 173 таси COVID-19, хусусан, олтитаси сўнгги бир сутка ичида қайд этилган).

    Мавзуга доир: Қирғизистонда ўтган бир суткада коронавирусдан 6 киши, пневмониядан 77 киши вафот этди, 1654 кишида коронавирус аниқланди

    17.07.2020, 18:10   Изоҳ (0)   26446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистон COVID-19 беморлари сони 1 миллиондан ошган учинчи мамлакат бўлди

    17.07.2020, 14:12

    Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллион кишидан ошди

    17.07.2020, 13:41

    Қозоғистон президенти пандемияга оид статистикани яширмасликка чақирди

    17.07.2020, 13:11

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 1707 кишида, Тожикистонда эса 46 кишида коронавирус аниқланди

    17.07.2020, 12:55

    Эпидемиядан кейин дунёда биринчи бўлиб Хитой иқтисодиётида ўсиш кузатилди

    17.07.2020, 12:10

    Қирғизистонда ўтган бир суткада коронавирусдан 6 киши, пневмониядан 77 киши вафот этди, 1654 кишида коронавирус аниқланди

    17.07.2020, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.