Тадқиқотлар жараёнида мутахассислар COVID-19 ҳомиладор аёлдан ҳомилага ўтиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Париж касалхонасининг шифокори Антуан Беклер Даниэль Де Лукага асосланиб, The Jakarta Post хабар берди.
«Биз аниқладикки, коронавирус ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафталарида онадан ҳомилага йўлдош орқали ўтиш мумкин», – дейди Де Лука.
Таъкидланишича, Антуан Беклер жамоаси коронавирус ташхиси билан шифохонага келган ҳомиладор аёлни назоратга олган. Аёл кесарча кесиш усули билан ўғил фарзанд дунёга келтирган.
Бола туғилганидан бир кун ўтиб, COVID-19 аломатлари ва мияда ўзгаришлар пайдо бўла бошлаган.
Аммо уч ҳафтадан сўнг, янги туғилган бола деярли тўлиқ тузалган. Уч ойдан кейин чақалоқнинг онаси бу касалликдан фориғ бўлган.
Оксфорд университети профессори Мариана Найтнинг айтишича, коронавирус билан касалланган аёллар дунёга келтирган чақалоқлари орасида 1 ёки 2 фоизи ушбу касаллик билан туғилиши мумкин.
Изоҳ (0)