Саутгемптон университети олимлари инсоният Ерни узоқ ўтмишга «қайтариши»ни аниқлади, деб хабар беради PHYS портали.
Тадқиқотлар давомида мутахассислар Ер сайёрасидаги иқлим узоқ ўтмишдаги кўрсаткичларга қайтишини аниқлаган. 2025 йилга бориб Ер 3,3 миллион йил ортга «қайтади».
Айнан ушбу даврда атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори 2,8 миллион йил олдинги плиоцен даврида кузатилган кўрсаткич — 5,3 дан ошади. Ўша вақтда атмосферадаги карбонат ангидрид концентрацияси ҳар миллион учун 380-420 заррага етган. Ҳозирда эса ушбу кўрсаткич 415 заррага тенг.
Олимлар бу каби хулосага Кариб денгизи тубидаги тош қотган жисмларнинг кимёвий таркибини таҳлил қилганидан сўнг келган. Уларга кўра, плиоцен даврида Ерда ҳарорат 3 даражага илиқроқ, денгиз сатҳи эса баландроқ бўлган.
Аввалроқ БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти яқин беш йил ичида глобал ҳарорат саноат даражасидаги билан таққослаганда яна 1,5 даражага ошиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)