Американинг Жанубий Каролина штатида бундан 25 миллион йил олдин яшаган дельфин скелети топилди, деб хабар беради Current Biology.
Олимларнинг фикрича, Ankylorhiza tiedemani дельфини Олигоцен даврида яшаган бўлиб, узунлиги 15 метрга қадар етган.
«Қадимий сутемизувчининг ўзига хос хусусиятларидан бири — тишларининг йириклиги. Бу ов занжирининг юқори қисмида жойлашган ўлжаларни овлаш имконини беради», — дейилади мақолада.
Шунингдек, тадқиқотчиларнинг фикрича, дельфин скелетининг анатомияси эхолокация қобилиятига эга бўлганлигини кўрсатади.
Олимларнинг сўзларига кўра, тош қотган Ankylorhiza топилмаси «эволюциянинг ғира-шира йўлига ёруғлик олиб кириш»га ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга доир: Олимлар: дельфинларнинг қирилиб кетиш хавфи мавжуд
Изоҳ (0)