Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби ўз мухлисларидан Испания чемпионатидаги эҳтимолий ғалабадан кейин чемпионликни нишонлаш учун Сибелес фаввораси атрофига тўпланмасликни сўради.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Мадрид шаҳри мэри Хосе Луис Мартинес Алмейда ва Испания Соғлиқни сақлаш вазири Сальвадор Илла мухлисларга клуб байроқлари билан ўз уйлари балконларига чиқишни маслаҳат берган.

Одатда «Реал» қайсидир мусобақада ғолиб чиқса, мухлислар Мадриддаги Сибелес фавворасига келиб, буни шу ерда нишонлайди.

«Реал» 36-турдан кейин мусобақа жадвалида 83 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа чемпионликни қўлга киритиш учун қолган 2 турда 2 очко тўплаши керак. Иккинчи ўриндаги «Барселона» ҳисобида эса 79 очко мавжуд.

Мавзуга доир: 

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?