Ўзбекистонда 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 208 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 14 293 етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 75 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 71 нафари Тошкент шаҳрида;
- 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 5898 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ (0)