• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳарида ҳамда ОТМларида ахборот технологияларига ўқитиш марказлари очилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль, сешанба куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбайи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видеоселектор йиғилишида IT-парклар масаласига тўхталиб ўтилди. Ҳар бир туман ва шаҳар Ёшлар ишлари бўлимлари ва олий ўқув юртлари қошида ахборот технологияларига ўқитиш марказлари ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон бўйлаб рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очилади

    Йиғилишда меҳнат бозоридаги бугунги талаб ва ёшларнинг уларга тайёрлиги масаласи ҳам таҳлил қилинди.

    2020-ўқув йилида 339 та касб-ҳунар мактаби, 212 та коллеж, 175 та техникумда 215 минг нафар ёшларнинг таълим олиши режалаштирилган.

    «Лекин бу таълим масканларидаги йўналишлар на сон, на сифат бўйича талабга жавоб беради.

    Мисол учун, Ўзбекистонда катта кўламда қурилишлар бўлаётган бугунги даврда йилига камида 50 минг нафар профессионал қурувчига эҳтиёж бор. Бироқ қурилиш йўналишида 170 та коллежда 13 минг мутахассис тайёрлаш режалаштирилган, холос.

    Ёки IT-технологиялар бўйича «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бошланганига қарамай, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларга ушбу мутахассисликлар бўйича бор-йўғи 12 минг нафар ўқувчи қабул қилинади», — дейилади хабарда.

    Давлат раҳбари бу каби камчиликларни кўрсатиб, меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёжни ҳар бир тармоқ ва соҳа кесимида аниқлаш, талаб юқори бўлган касблар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш дастури ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Тоғ-кон, металлургия, нефть-газ, кимё, автомобилсозлик, қурилиш, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, транспорт-логистика соҳасидаги йирик корхоналар ва кластерлар давлат берган имтиёз ва преференцияларга жавобан ўзлари учун ишчи-мутахассисларни тайёрлайдиган инфратузилмани барпо этишлари кераклиги таъкидланди. Мутасаддиларга шу бўйича топшириқлар берилди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тижорат банклари билан бирга ёшларни замонавий агротехнологиялар бўйича ўқитишни ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Эслатиб ўтамиз, Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда келгуси ўқув йилида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига 47 минг нафар ўқувчини қамраб олиш ҳақида сўз борганди.

    Маълумот учун, 2019 йилнинг 21 ноябрида Ўзбекистонда дастурчиларни бепул тайёрловчи One Million Uzbek Coders лойиҳаси ишга туширилганди. Лойиҳа биринчи навбатда маҳаллий аҳолига, асосан, ёшларга ахборот технологиялари мутахассисликларида арзон ва сифатли таълим олиш имкониятини беради. Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва IT-Park қошидаги IT-академия кўмагида амалга оширилмоқда.

    14.07.2020, 22:20   Изоҳ (0)   34292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йилидан мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг ОТМга кириши ва ўз ишини топишига қараб ҳақ тўланади

    14.07.2020, 22:08

    COVID-19’нинг асосий клиник аломатлари ва уларнинг кунлик жадвали эълон қилинди

    14.07.2020, 21:45

    Sulton tex group ишини кўра бошлаган Қашқадарё вилоят Маъмурий суди журналистга диктофондан фойдаланишни тақиқлади

    14.07.2020, 21:19

    Ўзбекистоннинг коронавирус аниқланмаган ҳудудларида карантин юмшатилиши мумкин

    14.07.2020, 21:07

    Самарқандда гиёҳванд моддалари савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахсда коронавирус аниқланди

    14.07.2020, 20:55

    «Ўзгидромет» 15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    14.07.2020, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.