«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер Лигасининг 35-туридан ўрин олган учрашувда «Саутҳэмптон» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтди.
Гарчи «қизил иблислар» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган бўлса ҳам ўйин натижаси Оле-Гуннар Сульшер жамоаси учун аҳамиятли бўлди.
Гап шундаки, клубнинг мағлубиятсиз серияси 18 тага етди (шуларнинг 11 таси АПЛда). «Манчестер Юнайтед» охирги марта 22 январь санасида Англия чемпионати доирасида ўтказилган «Бёрнли» қарши баҳсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Таъкидлаш жоиз, Манчестер клуби сўнгги бор бундай натижани 2013 йилда, сер Алекс Фергюсон даврида қайд этган.
35-турдан кейин «Манчестер Юнайтед» 59 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)