Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 36-туридан ўрин олган баҳсда «Гранада»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу «қаймоқранглилар» учун ушбу мавсум давомида қўлга киритилган кичик ҳисобдаги 11-ғалаба бўлди. Зинедин Зидан қўл остидаги жамоа шуларнинг олтитасида 1:0, тўрттасида 2:1, биттасида эса 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Қайд этиш жоиз, охирги марта «Реал» билан бундай ҳолат 2008/09 йилги мавсумда юз берган. Ўшанда Мадрид клуби «Барселона»дан 9 очкога ортда қолган ҳолда, мусобақани 2-ўринда якунлаган.
2019/20 йилги мавсумда эса «Реал» 36-турдан кейин 83 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 2-поғонадаги «Барселона»дан 4 очкога илгарилаб кетган.
Мавзуга доир: «Реал» Ла Лигада 14 йил олдинги кўрсаткичини такрорлади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)