«Реал» Испания чемпионатининг 36-турида «Гранада» майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада Ферлан Менди томонидан очилди. Бу ҳимоячи учун Мадрид клуби сафидаги 1-гол бўлди.
Шу тариқа Менди «Реал» сафида Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида гол урган 21-ўйинчига айланди. Bleacher Report хабарига кўра, бир мавсум давомида бир жамоа сафида бунча кўп футболчининг гол уриши XXI асрда илк марта қайд этилди.
«Қироллик клуби» мусобақа якунланишига 2 тур қолганида 83 очко билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. Жамоа 2-ўринда бораётган «Барселона»ни 4 очкога (79) ортда қолдирмоқда. Кейинги турдаги ғалаба мадридликларни чемпионга айлантиради.
Мавзуга доир: «Реал» Ла Лигада 14 йил олдинги кўрсаткичини такрорлади
Изоҳ (0)