• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бийдек далада: ўзбекистонлик минглаб мигрантлар Россия—Қозоғистон чегарасида қолиб кетаётгани ҳақида

    Россия—Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик минглаб мигрантлар чегарадан ўтолмасдан тўпланиб туришибди. Россияда ишсиз қолишгач, улар Қозоғистон орқали уйларига етиб олишни исташган, бироқ у ерда коронавирус туфайли чекловлар қатъийлаштирилди. Мигрантлар эса 37 даражали жазирамада бийдек далада тунашмоқда — овқатсиз, сувсиз ва пулсиз.

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Meduza мухбирлари Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун йўлга чиқиб, Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари аҳволи ҳақида репортаж тайёрлади, «Kun.uz» уни ўзбек тилига ўгирди.

    «Биз шунчаки уйга боришни истаймиз»

    Ўзбекистон фуқаролари Самара ва Оренбург областлари чегарасида – Қозоғистон билан чегара назорати пунктига яқин Маштаков посёлкасида лагер тикишган. Уёғига уларни ўтказишмади: Оренбург вилоятида ҳам COVID-19 билан боғлиқ ҳолат оғир. Мухбирлар лагерга яқинлашиши ҳамоно машинани мигрантлар овқат ва сув келтиришди деб ўйлаб, ўраб олишди. Улар трасса бўйлаб туриб олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаб кетадиган машиналарни «ушлашмоқда». Бизда ҳеч вақо йўқлигини билишгач, дарҳол қизиқишлари сўниб, бошқа йўловчи машиналарни пойлашга тушишди.

    Бу ерда мингдан зиёд одам бор – уларнинг орасида болалар, ҳомиладор аёллар учрайди. Кимдир чегарани автобусда кесиб ўтишни режалаштирган бўлса, уларга осонроқ: ҳайтовур ухлаш учун жой бор. Қолганлар эса жазирамадан қутулиш учун шох-шаббалардан капа тикиб олишган, уларни чойшаб-у кўрпачалар билан ёпиб, ўт устига гиламча тўшаб олишган.

    «Мен бу ерда бир ҳафтадан бери кутяпман. Айримлар 20 кун, бир ойдан буён шу ерда. Сиз бу ерда 20 дақиқа туришга уриниб кўринг-чи. Бу ерга қандай келиб қолдимми? Ҳамма каби. Коронавирус, карантин. Москвада ишлаётгандим, мени вирус туфайли ишдан бўшатишди. Мен уйга – Ўзбекистонга боришни истадим. Шу ергача келдим. Москвада менга маош ҳам йўқ, иш ҳам йўқ», – деб қўлларини ёяди Улуғбек.

    Лагердагилар фамилиясини айтишни исташмайди, суратга тушишга ҳам ҳа деганда рози бўлишмайди. «Биз оқибатлардан қўрқамиз, шунинг учун керакмас».

    Лагер яқинида Оренбург области томонидан чегара хизмати, ИИВ ва «Росгвардия»дан иборат жонли тўсиқ турибди.

    «Бизни қўйишмаяпти. Биз бандига айландик. Қайтадиган жойимиз йўқ, уйга бориш ҳам мумкин эмас. Ана, атрофимизни автомат ва резина таёқ билан ўраб олишган. Улар нега керак? Биз шунчаки уйга қайтишни истаймиз. Иш йўқ, пул йўқ, яшашга жой йўқ. Уйда эса оиламиз бор. Улар қандай яшашяпти? Нима еб-ичишяпти? Биз мутлақо бехабармиз. Телефон ишламайди, бу далада алоқа ҳам йўқ», – дея давом этади Улуғбек.

    Ҳожатхона далада, сув идиш ёрдамида кир ювилади

    Шу вақт лагерга бойлерда сув келтиришди. Машинага кўзи тушган заҳоти бу ердагилар 5 литрлик идишларини олиб кимўзарга сувга чопишди. Сувни кунига икки марта келтиришаркан. Бу сув текин, «давлат томонидан»: уни мигрантлар турган ҳудуд қарайдиган Болшая Черниговка тумани маъмурияти ташкил этибди. Баъзан хусусий шахслар сувни келтириб литрини 3 рублдан пуллашади.

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    «Бу ерда қандай ювиняпсизлар», деган саволга лагерда яшовчилар елка қисиб қўяқолишди.

    «Сув йўқ, ҳамма кир бўлиб кетган, кийимларимизга қараб бўлмайди. (фамилияси репортаж қаҳрамони илтимосига кўра ўзгартирилган — Meduza). ‘Лагер’ аёлларидан бири ўртаси ўйилган 5 литрли сув идишда кир ювишга киришди», – дейди Зуля Якубова.

    Зуля ҳам Москвадан келган: қиз ресторанда ишларди, бироқ у ёпилган. Ишсиз ва пулсиз қолгач, уйга қайтишга қарор қилган. Чегарада 10 кундан буён кутмоқда.

    «Ҳамюртларимиз орасида Қозоғистон орқали уйга етиб олиш мумкин, деган миш-миш тарқади. Шунга ишониб келдик. Кечқурунлари жуда оғир бўлмоқда, чорасизликдан йиғлаяпмиз. Эркаклар кўп, аёллар кам. Нима ейишни билмайсан. Эркаклар кечалари ичиб олишади, ҳеч қачон нима билан тугашини ҳам билмайсан. Қўрқинчли. Эркакларнинг ҳаммаси оч. Аёлларга нима бўлади? Мен бу ерда ёлғизман, оиламсиз. Биз шунчаки ўтириб, Қозоғистон қачон чегарани очишини кутмоқдамиз. Ҳозирча бирор аниқлик йўқ», – деб йиғлайди Зуля.

    Озиқ-овқат билан боғлиқ вазият оғир. Маъмурият томонидан вақти-вақти билан кечликка «сухой паёк» берилади. Асосан йўлдан ўтувчи фуралар маҳсулот ташлаб кетишади. Ҳайдовчилар (кўпчинча ўзбекистонликлар) тўхтаб, нон, сув, сабзавотлар, баъзан қовун-тарвуз беришади. Кимдадир пул бўлса, туман марказига — Болшая Черниговкага бориб келади. Маҳаллий аҳоли ҳам пул ва маҳсулотлар билан ёрдам қилиб турибди.

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Жамила пандемиягача йўловчи ташиш билан шуғулланган, автобусда Москвадан Ўзбекистонга қатнаган. У чегарада 15 кундан бери қолмоқда. Жамила автобуснинг юк бўлмасида яшайди – бу энг обрўли жой саналади. Полига кўрпачалар тўшалган, ёстиқ бор, бўлма шамоллатилиб турилади.

    «Укам пул жўнатиб турибди, биз 15 километр наридаги посёлкадаги дўконга бориб-келиб турибмиз. Бошқа илож йўқ, нима қилайлик? Бунақа вазиятга 20 йилдан буён энди тушишим… Одамлар бир тийинсиз ўтирибди. Уларга қўлимиздан келган ёрдамни қиляпмиз: қозон сотиб олдик, нон, сув келтирамиз. Овқат пиширамиз. Ҳаммамиз ҳам одаммиз-ку», – жилмаяди Жамила.

    Овқатни капалар ўртасига ўрнатилган қозонларда пиширишади. Лагер ортида яхшигина чиқиндихона пайдо бўлган. Ҳожатхона йўқ. Уни лагернинг нариги томонида қазишган, оқ сурп билан ўраб қўйишган: узоқдан кўриниб турибди.

    «Бомжлардек яшаяпмиз»

    Мигрантлар бир-бирига тиқилиб яшашмоқда: ижтимоий масофани-ку, қўя туринг, ҳеч қандай ниқоб ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бир неча кишидагина ниқоб кўриш мумкин. Рашид 59 ёшда. У Москвада кўча супурувчи бўлиб ишлаган, бироқ апрель ойи охирларида касал бўлиб қолган.

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    «Иштаҳам йўқ эди, бошим оғрирди. Хўжайинга мадорим қочаётгани, ишлолмаслигимни айтдим. Тез ёрдам чақиришди. Врачлар: ‘Нега бизни чақирдингиз, оддий бош оғриққами?’ дейишди. Ётоқхонага борганимда, мени алоҳида вагончага ажратиб қўйишди. Икки ҳафта ўша ерда ётдим. Менга озиқ-овқат ва дори бериб туришди, лекин бирор марта врач келгани йўқ. Мен қандай касалга йўлиққанимни ҳам билмайман», – дейди Рашид.

    У 20 июндан буён лагерда. Унинг тарихи ҳам бошқаларникига ўхшаш: ҳамюртларидан Қозоғистон чегараси очилишини эшитган ва чегара пунктигача келиб, қолиб кетган.

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    «Мана шу тарзда, бомжларга ўхшаб, ҳаттоки улардан баттар яшаяпмиз. Уйга кетгимиз келяпти. У ерда иш йўқлиги учун Россияга келгандик. Энди қайтиб кетолмаяпмиз. Хотиним Ўзбекистонда комада ётибди, икки марта юрак хуружига учраган. Унинг ёнида бўлишим керак, шу сабаб уйга қараб йўлга чиққандим. Пенсияга ҳам чиқишим керак. Неварали бўлганман, ҳали уни кўрганим ҳам йўқ», – дейди Рашид.

    Лагерда тиббиёт ходимлари йўқ.

    Эрлар аёлларини лагерга боришга қўйишмаяпти

    Бу мигрантларнинг учинчи марта Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолиши. Бунгача чегарада йиғилганларнинг барчасини Ўзбекистон ҳукумати махсус транспортда олиб чиқиб кетган, эндигиси чўзилиб кетди. 1200 киши Самара областидаги Болшая Черниговка районида, яна 747 нафар мигрант Қозоғистон билан чегарадош бўлган Оренбург областининг Бузулук районида қолиб кетган.

    8 июль куни Самара области губернатори Дмитрий Азаров Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов билан кўришган. Бу учрашув ҳақида Самара области маъмурияти муассислигидаги маҳаллий ОАВ хабар берган.

    «Самара области ҳукумати вазиятни алоҳида назоратга олган ва одамларга максимал кўмак кўрсатмоқда. Район марказидан уч километр масофада вақтинчалик жойлашиш пункти яратилган. Палатали лагер барча санитария талаблари доирасида ўрнатилган, сув етказиш ташкиллаштирилган, жойда тиббиёт ходимлари ишламоқда», – дейилади расмий хабарда.

    Аниқланишича, ФВВнинг палатали лагери чиндан ҳам очилган экан. Лекин у ерда деярли ҳеч ким йўқ.

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    «Ҳозир палатали лагерда 29 нафар мигрант аёллар яшамоқда. 9 июль куни тиббиёт ходимлари келиб, ҳаммани текширишди, тавсиялар беришди. Қолганлар кўчишни исташмаяпти. ФВВ лагерига боришни истовчи аёллар бор, лекин уларни эрлари қўйиб юбормаяпти. Эрнинг айтгани – қонун. Улар бу ҳақда эшитишни ҳам исташмайди, улар шунчаки уйга кетишни хоҳлайди. Агар улар палатали лагерга кўчишса, чегаралар очилмай қолишидан қўрқишади», – дейди Бутунроссия ўзбеклар ва Ўзбекистон фуқаролари конгресси минтақавий бўлими раҳбари Дилфуза Собирова.

    Собированинг сўзларига кўра, губернатор администрацияси мигрантларга вақтинчалик иш ҳам таклиф қилган, амалдорлар ишлаш учун патент расмийлаштиришда ҳам ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлишган, лекин хорижликлар унашмаган.

    «Бу вазият қачон тугайди, номаълум. Бу ердаги ҳолат Россияга ҳам, Самара областига ҳам боғлиқ эмас. Ҳозир Қозоғистонда коронавирус бўйича вазият жуда оғир. Ҳозирча карантин 20 июлгача давом этади, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча ҳаммани аввал ишлаган жойлари – Москва, Москва области, Санкт-Петербургга қайтишга кўндирмоқдамиз», – деган Meduza’га Самара вилояти губернатори администрацияси ички сиёсат департаментининг миллий ва конфессионал сиёсат бошқармаси раҳбари Надежда Осипова.

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўз расмий сайтида қуйидаги ахборотни эълон қилган:

    Биздаги маълумотларга қараганда, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммабоп мессенжерларда Россия ва Қозоғистон  ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанимизга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия—Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда «ёрдам бериш»ни ваъда қилиб, турли эълонлар тарқатмоқда.

    Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади. Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан, мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолмоқда.Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка посёлкаси, Оренбург областидаги Бузулук тумани ва Соль-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанимизга қайтиш истагини билдиришмоқда.

    Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқароларнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, касаллар, доимий касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.Яна бир бор, Россия ҳудудидаги ватандошларимиздан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмасликларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексига мувофиқ карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга зид маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек, интернет орқали тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан (44 миллион 600 минг сўмдан) 400 бараваригача (89 миллион 200 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бундан ташқари, Россия қонунчилигига биноан, била туриб оғир оқибатларга олиб келадиган ёлғон маълумотни тарқатиш 300 мингдан 2 миллион рублгача жарима ҳамда уч йилдан беш йилгача қамоқ билан жазоланади.

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Фото: Meduza / Артём Голяков

    Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 8 июль кунги видеоселектор йиғилишида «Чет эллардан шу бугунгача 90 мингдан кўп фуқароларимизни қайтариб олиб келдик. Яна бир марта халқимизга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, чет элда қолган ҳамма фуқароларимизни албатта олиб келамиз», деган эди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» чегара пости яқинида тўпланиб турган 4 мингга яқин ўзбекистонлик чегарадан ўтказилгани ҳақида хабар берди.

    Мавзуга доир: Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қандай шароитда яшашга мажбур бўлди? (видео)

    Ўзбекистонликларнинг Россия—Қозоғистон чегарасига тўпланиши май ойида ҳам кузатилган, ўшанда Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Қозоғистон ваколатли органлари билан келишган ҳолда, 1100 нафар фуқарони автобусда мамлакат ҳудудига олиб келганди. Ўшанда расмийлар мазкур амалиёт истисно тариқасида фақат бир мартагина амалга оширилаётганини таъкидланган эди.

    13.07.2020, 12:55   Изоҳ (0)   40560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент касалхоналарида коронавирусга чалинган беморлар учун 3580 та койка-ўрин ажратилган, шаҳардаги беморлар сони эса аллақачон 4 мингдан ошган

    13.07.2020, 12:25

    «Ўзбекистонда карантин ҳозир кучайтирилмаса, декабргача коронавирусга чалинганлар сони 64 мингга етиши мумкин эди» — Обид Ҳакимов

    13.07.2020, 11:54

    Тошкентда аҳоли орасида яна 142 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 13 мингдан ошди

    13.07.2020, 10:08

    Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди. Бу Ўзбекистондаги 61-ўлим ҳолати

    13.07.2020, 09:55

    Депутат Мақсуда Ворисова карантин чоралари кучайтирилишида фуқароларни айблади

    13.07.2020, 09:05

    Фарғонада экологик фожиа — ерости сувларига нефть аралашиб кетган. Вазиятга Тошлоқ ҳокимлиги муносабат билдирди, ФНҚИЗ эса жавобгарликни зиммасига олди

    13.07.2020, 08:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.