Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 193 тага кўпайиб, 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра 12 706 тани ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 84 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,
  • 67 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида,
  • 25 таси Наманган вилоятида (шундан 17 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 таси аҳоли орасида),
  • 17 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида

аниқланган.

Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси оқибатида 58 киши вафот этган, 7 723 киши эса касалликдан соғайган.