• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун жаримага тортилган Зангиота ҳокими ўринбосари мазкур масала бўйича судда ютиб чиқди

    Халқ таълими вазирлиги 2020 йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев ўқитувчиларни мажбурий обуна ва меҳнатга жалб қилгани учун 15 миллион 610 минг сўм жаримага тортилгани ҳақида хабар берганди. Бахтиёр Мамадалиев эса мазкур масала бўйича судга мурожаат қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вазирлик ахборотида бу иш халқ таълими вазири Назорат-ҳуқуқий хизмати ҳамда Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳамкорлигида амалга оширилгани қайд этилган.

    Унга кўра, ҳоким ўринбосари мактаб директорларига январь ойида газета ва журналларга обуна бўлиш ҳақида топшириқ берган, мактаб микроҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган аҳолини хатловдан ўтказишда ўқитувчилардан ёрдам сўраган. Бундан ташқари, 28 май куни ёшлар етакчиси ва яна бир нафар ходим билан бирга тумандаги барча мактаб директорлари ва 80 нафардан ортиқ ўқитувчини ўт юлиш ва ерни чопиқ қилиш, юмшатиш кўринишидаги мажбурий меҳнатга жалб қилган.

    ЎзАнинг хабар беришича, мазкур хабарлар тарқалгач, ҳоким ўринбосари ўзига нисбатан чиқарилган қарордан норози бўлиб, судга мурожаат қилган. ЎзА бўлиб ўтган воқеани атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида ҳодиса иштирокчилари билан боғланган.

    «Мени кўпроқ интернет тармоқларида тарқалган хабарлар ташвишга солди. Чунки менга тааллуқли хабар чиқиши билан бундан яқинларим хавотирга тушиб, бу ҳақда суриштира бошлашди. Мен эса ўша дақиқаларда шунчаки айбсиз айбдор эдим. Жарима тўлашдан кўра, айнан мана шу нарса мени судга мурожаат қилишга мажбур қилди», — дея таъкидлаган Бахтиёр Мамадалиев.

    Агентликнинг қайд этишича, Зангиота тумани маъмурий судида бўлиб ўтган суд мажлисида Бахтиёр Мамадалиев ҳуқуқбузарлик фактларини инкор қилиб, ўзига қарши қарор далилларсиз, шошма-шошарлик билан, бир томонлама қабул қилинганини, ҳеч кимни обуна бўлишга ва кам таъминланган аҳолини хатловдан ўтказишга мажбурламаганини ҳамда мажбурий меҳнатга жалб қилмаганини маълум қилган.

    Бахтиёр Мамадалиев ЎзАга Тошкент вилояти ҳокими ва Зангиота тумани ҳокимининг тегишли фармойишлари асосида 2020 йил учун газета ва журналларга обуна ташкил этиш бўйича тарғибот ишлари билан шуғулланганини таъкидлаган.

    ЎзАнинг ёзишича, ҳоким ўринбосари кам таъминланган аҳолини хатловдан ўтказиш бўйича туман халқ таълими мудиридан амалий ёрдам кўрсатишни сўраган. Бахтиёр Мамадалиевнинг таъкидлашича, бундан мақсад шу йўналишда ижтимоий адолат таъминланишига эришиш бўлган. «Чунки ўқитувчилар жамиятнинг зиёли қатлами бўлиши билан бирга, вазиятни аниқлаш, ҳақиқий муҳтож одамларнинг рўйхатга киришида жамоат назорати ўрната олади. Шундай ишонч билан ўқитувчилардан ёрдам сўралгани учун ҳам улар бу ишни беминнат амалга оширган. Қолаверса, карантин пайтида ҳақиқатан кам таъминланган ёки муҳтож шахсларнинг эътибордан четда қолмаслиги давлат сиёсати даражасидаги иш бўлган», — дейилади хабарда.

    Судда гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Зангиота тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи А.Раҳматуллаев Зангиота тумани ҳокими ўринбосари қўнғироқ қилиб, 2020 йил 28 май куни ходимларни йиғиш кераклигини, мактабларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида гаплашиб олиш кераклигини айтганини, лекин йиғилиш бўлмаганини маълум қилган.

    Халқ таълими бўлими раҳбари обуна ишлари эса ихтиёрий равишда амалга оширилгани, мактаб микроҳудудида яшовчи кам таъминланган аҳолини хатловдан ўтказиш ва ҳисоботларни ҳокимиятга топшириш тўғрисида ёрдам сўралгани, буни тўғри тушунган ҳолда бу масалада ёрдам берилгани, ҳеч кимни мажбурий меҳнатга жалб этмаганини баён қилган.

    Судда гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган 19-мактаб директори М.Телефова мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида кўрсатма бўлгани, 28 май куни шу мақсадда ишга боргани, лекин ишламасдан қайтиб келгани, уларни ҳеч ким ишлашга мажбурламаганини баён этган.

    Судда гувоҳ сифатида қатнашган 1-мактаб директори Б.Аҳмедов, 2-мактаб директори Х.Жалолова, 3-мактаб директори Ш.Худоёров ва бошқалар М.Телефованинг кўрсатмаларини тасдиқлаб, шунга ўхшаш кўрсатма бериб, мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганликларини айтган.

    Суд ўз қарорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-бандида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги кўрсатилганини қайд этган.

    Зангиота тумани маъмурий суди судьяси А.Абдураззоқов туман ҳокими ўринбосари Б.Мамадалиевнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари ўз тасдиғини топмаганлигини эътиборга олиб, Тошкент вилояти Меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Ўткир Турсунбоевнинг 2020 йил 3 июндаги Бахтиёр Мамадалиевга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари, 15 миллион 610 минг сўм жарима солиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ва унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни мазкур кодекснинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатишни лозим деб топган.

    Судда даъвогар сифатида иштирок этган иккинчи тараф вакили — Тошкент вилояти Меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Ўткир Турсунбоевнинг маълум қилишича, мажбурий меҳнат билан боғлиқ бу иш инспекцияга халқ таълими вазири Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан барча ҳужжатлар жамланган ҳолда тақдим этилган.

    «Вазирликнинг амалий чора кўриш бўйича ваколати бўлмагани учун ҳам улар шундай йўл тутган. Мазкур хизмат томонидан тўпланган барча далилларни биз мустақил равишда текшириб, гувоҳларнинг фикрларини олиб, ҳақиқатан мажбурий меҳнат ҳолатига йўл қўйилганига ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг Зангиота тумани ҳокими ўринбосарига жарима жазоси қўллаганмиз», — дея маълум қилган Ўткир Турсунбоев.

    Унинг қайд этишича, суд мажлисида мансабдор шахснинг ўзи ҳам бевосита иштирок этгани учун ҳам айрим гувоҳлар аввалги кўрсатмаларини ўзгартирган. «Инобатга олиниши керак бўлган, рад қилиб бўлмайдиган фактларимиз бор. Шунинг учун ҳам биз бу иш бўйича протест келтирилиши учун прокуратурага мурожаат қилдик. Иш кассация инстанциясида кўриб чиқилиши учун ҳам ариза топширилди», — деди инспекция раҳбари.

    Мавзуга доир: 

    • Бухорода мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган шифокорлар ўз хоҳишига кўра ободонлаштириш ишларида қатнашганини маълум қилди
    • Қарши туманидаги мактаб ўқитувчиларининг иш ҳақидан ушлаб қолингани сабабли туман ХТБ мудири жаримага тортилди
    • Бухоронинг Пешку туманидаги мажбурий меҳнат машмашаси ортидан спорт мураббийининг оиласида муаммо юзага келди
    • Андижонда карантин пайти бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди

    12.07.2020, 09:08   Изоҳ (0)   34979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда танишини 38 млн сўмга «ухлатган» аёлнинг жиноят иши судга оширилади

    12.07.2020, 08:49

    Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди

    12.07.2020, 07:48

    Андижонда Captiva’дагиларни калтаклаб, уларнинг 500 долларини олиб қочган тўрт нафар шахс ушланди

    12.07.2020, 07:27

    Бухорода тез ёрдам машинаси иштирокидаги авария ҳайдовчининг уйқусираши оқибатида содир бўлгани маълум қилинди

    12.07.2020, 06:47

    Қирғизистондан Норин дарёси орқали қармоқ ёрдамида гиёҳвандлик воситаси олиб ўтган наманганлик эркак қўлга олинди

    12.07.2020, 06:26

    Ўзбекистонда 11 июль куни 486 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди. Аҳоли орасида касалланиш камайди

    12.07.2020, 00:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.