«Жанубий Урал» клубининг хоккейчиси Павел Крутий 10 июль куни 23 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Олий хоккей Лигаси (ВХЛ) матбуот хизмати маълум қилди.
10 июль кунги машғулотлар вақтида Крутий ўзини ёмон ҳис қилган. Унга клуб шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ўйинчи тез ёрдам машинасида касалхонага жўнатилган ва ўша ерда вафот этган. Хоккейчининг соғлиғида муаммо бўлмагани айтилган.
Sport24 хоккейчининг ўлими тафсилотларини маълум қилди. Таъкидланишича, «Жанубий Урал» клубининг йиғини 9 июль куни тиббий кўрик билан бошланиши режалаштирилган. Бироқ хоккейчилар 10 июль куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтган ва ундан кейин машғулотлар бошланган. Клуб тиббий кўрикдан видеолавҳаларни эълон қилган, унда Крутий кўриниш бермаган.
«Спорт-Экспресс» мухбирининг ёзишича, Павел тиббий кўрикдан тўлиқ ўтмай туриб, дарҳол машғулотларга юборилган.
«АренаБреда» Telegram каналининг хабар қилишича, машғулотнинг илк кунидаёқ (бунга қадар хоккейчилар карантин вақтида бир неча ой якка ҳолда шуғулланган) жамоа аъзоларига 10 километр кросс югуриш таклиф қилинган. Крутий 8-километрга келиб ўзини ёмон ҳис қилган.
Хоккейчилар югуришни қачон бошлагани номаълум. Орскда соат 11:00 да ҳаво ҳарорати 31 даража иссиқни ташкил қилган, соат 14:00 га бориб эса ҳарорат 36 га етган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)