Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар тўпиғида оғриқ ҳис қилмоқда.
Бельгиялик футболчи шундоқ ҳам аввалги жароҳатлари туфайли Испаниядаги дебют мавсумининг 24 ўйинини ўтказиб юборди. Клуб унинг июнь ойи охирида ўтказилган «Эспаньол»га қарши баҳсда жароҳат олганини тахмин қилмоқда. Азар ўшандан бери майдонга тушмади.
Саdena SER хабарига кўра, футболчининг ўзи товон қисмидаги оғриқлардан шикоят қилган. Клуб шифокорлари эса Азарда ҳеч қандай шикастланишларни аниқламаган. Азар ҳам ўз навбатида бу руҳиятга боғлиқ муаммо эмаслигини таъкидламоқда.
Маълумот ўрнида, Энден Азар 2019 йилнинг ёзидан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2019/20 йилги мавсумда Ла Лиганинг 14 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)