Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов промоушендаги дебют жангини бекор қилди.
Россиялик яккакурашчи 26 июлда Натаниэл Вудга қарши жанг қилиши керак эди.
«Биз янги рақибни кутяпмиз», — дея маълум қилди Вуднинг жамоаси.
Эслатиб ўтамиз, спортчининг амакиси Абдулманап Нурмагомедов 3 июль куни коронавирус аломатлари оқибатида вафот этди. Шу сабаб Умар UFC’даги дебют жангини кечиктиришга қарор қилгани айтилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Умар Нурмагомедовнинг UFC’даги дебюти иккинчи марта бекор қилинди. Аввалроқ жангчи коронавирус сабаб UFC 249 мусобақасида иштирок эта олмаганди.
Изоҳ (0)