Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 9 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 7 та ҳолат аниқланди, беморларнинг 10 нафари соғайди, вафот этиш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берди.
Бир кун аввал коронавирус билан касалланиш бўйича 3 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 4 та ҳолат аниқланганди.
Мамлакатда умумий ҳисобда 83 553 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 78 515 нафари соғайган, 4634 нафар бемор COVID-19 қурбонига айланган. COVID-19 билан касалланганлар билан яқин алоқада бўлган 4201 киши ҳамон тиббиёт ходимлари назорати остида қолмоқда.
Жанубий Кореяда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, сутка давомида 61 киши коронавирусга чалингани қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 13 091 нафарга етди.Касалликка чалиниш бўйича янги ҳолатларнинг 43 таси мамлакат ичида қайд этилган бўлса, қолганлар четдан кириб келганларда аниқланган.
Сутка давомида 21 киши соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 11 832 нафарга етди. Касаллик қурбонлари сони 283 нафарни ташкил этмоқда.
KCDC маълумотларига кўра, Жанубий Корея 1 июлдан бошлаб ремдесивир дори воситасини сотиб олишни бошлади. Ремдесивир Европа Иттифоқида рухсат олиш учун тавсия қилинган коронавирусга қарши илк дори воситаси ҳисобланади. Бу дори воситаси оғир аҳволдаги беморларни даволашда қўлланилади.
Изоҳ (0)