Вирусга қарши дори воситаларини тестдан ўтказиш жараёнида фақатгина ремдесивир COVID-19’га қарши умид уйғотувчи натжаларни кўрсатган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош илмий ходими Сумия Сваминатан маълум қилди.
Шу билан бирга Сваминатаннинг таъкидлашича, ремдесивир шифохоналарга беморларнинг мурожаат қилишини камайтирган, бироқ коронавирус оқибатида юзага келаётган ўлим ҳолатларига таъсир кўрсатмаган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча тадқиқот натижалари мазкур дори воситасини қабул қилган беморлар тезроқ даволанаётганини кўрсатган. ремдесивир қабул қилган беморлар 11 кундан сўнг соғайган, ушбу дори воситасини қабул қилмаганларда эса ушбу кўрсаткич 15 кунга қадар чўзилмоқда.
Ремдесивир дастлаб гепатит C ва респиратор-синцитиал вирусни давошлаш учун яратилган, шунингдек, Эболага қарши синовдан ўтказилган, аммо самарали дори воситаси сифатида тан олинмаган.
Аввалроқ Европа комиссияси коронавирусни даволаш учун ремдесивир дори воситасидан фойдаланишга рухсат бергани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: АҚШ коронавирусни даволовчи ремдесивир препаратининг деярли барча захирасини сотиб олмоқчи
Изоҳ (0)