• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Польшага демократия қачон кириб келган эди? Речпосполитая тарихи

    1569 йил 1 июль санасидаги парламент йиғилишида Польша Қироллиги ва Литва князлиги депутатлари икки давлат бирлашуви ҳақидаги актни маъқуллади. «Дарё» айнан шу куни Шарқий Европада ташкил топган, ўз даврининг энг кучли ва демократик давлатларидан бири бўлган Речпосполитая ҳақида ҳикоя қилади.

    Речпосполитаянинг ташкил топиши

    XVI аср бошларига келиб Буюк Литва князлигининг парчаланиши барчага аён бўлиб улгурди. 1522 йилда Москва билан муваффақиятсиз кечган урушдан кейин у ўз ҳудудининг катта қисмини бой берди: Чернигов ва Стародубский князликлари (ҳозирги Украинанинг шимоли-шарқий қисми) Москва буюк князи Василий III қўл остига ўтди.

    Люблин унияси, 1569 йил. Картина Ян Матейко томонидан униянинг 300 йиллиги шарафига 1869 йилда чизилган.

    Люблин унияси, 1569 йил. Картина Ян Матейко томонидан униянинг 300 йиллиги шарафига 1869 йилда чизилган.
    Фото: Wikipedia

    Шундан сўнг заифлашган Литвага бошқа қўшни давлатлар томонидан ҳужумлар уюштирила бошлади. 1549 ва 1552 йилларда Литва Қримдан келган улкан татар қўшинларини бостира олмади. XVI асрнинг биринчи ярмида аста-секин ўсиб борган инқироз 1562–1570 йилларда яна бир бор Москва билан ҳарбий можаролар бошланган пайтда ўз чўққисига чиқди. Машаққатли кечган Ливония жанги юришида литваликлар ўзларининг давлатчилигини йўқотиш ва Иван IV нинг қўл остига ўтиб кетиш хавфи мавжуд эди.

    Бу вазиятда улар аллақачон узоқ вақтдан бери алоқалари бўлган полякларга мурожаат қилади. Ушбу икки давлат бирлашуви 1385 йилда литвалик княз Ягайло поляк қироличаси Ядвига уйланиб, Польша қироли деб эълон қилингандан сўнг, Крев бирлашуви имзолангандан кейин юз берди. Ушбу воқеа оддийгина тарихий воқеа эмас эди, 1413 йилда Городел иттифоқи икки давлатнинг бирлашишга бўлган истагини тасдиқлади.

    Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда поляклар маълум бир шартлар асосида литваликларга ҳарбий ҳамда сиёсий ёрдам ваъда қилди. Улардан биринчиси ва энг асосийси шу вақтга қадар умумий монархнинг рамзий фигураси билан боғланган Польша ва Литва бирлашиши керак эди. Таъкидлаш жоизки, Литванинг бундай истиқболи ҳаммага ҳам маъқул келмади. Литва зодагонларига Польша билан тўлиқ бирлашиш ва ўз ўрнини Польшанинг биринчи рақамли шахсларига бўшатиб бериш ёқмади. Аммо Буюк князликнинг ўрта ва кичик зодагонлари ўз магнатларининг ҳукмронлигига тўғри келмас эди ва Польша зодагонлари билан тенг ҳуқуқли фойдаланишларидан умид қилиб, полшаликларнинг таклифини қўллаб-қувватладиллар.

    Фото: Wikipedia

    1569 йил қирол Сигизмунд Август Лублинда Сейм йиғилиши ташкил қилди, у ерда кескин ва драматик кураш кечди. Тарози палласи ўз томонига оғмайотганини кўрган Криштоф Радсвилл ва Константин Осторский бошчилигидаги Буюк князлик магнатлари йиғилишни тарк этди. Бунга жавобан Польшага хайрихоҳлик билдирган Подолия, Волиния ва Полесия каби кичик ҳудудлар Польшага қўшилиши эълон қилинди. Шу йўл билан исёнкор магнатлар йиғилишга қайтарилди. Натижада июнь ойи якунида бирлашиш акти тузилиб, 1 июль санасида Польша ва Литва депутатлари томонидан алоҳида маъқулланди. Айнан шу санадан бошлаб Европада янги – Речпосполитая давлати ташкил топди.

    Илк демократик поляк республикаси ривожланиши

    Европада ягона бўлган бу сиёсий тизим szlachta (зодагон синф) томонидан ҳокимиятни бошқа ижтимоий синфлари ва монархия сиёсий тузуми устидан назорати мустаҳкамланиши натижасида ташкил топган. Ўша вақтларда олий табақа вакиллари сзлачтани ҳокимиятдан ағдаролмайдиган даражада имтиёзлар тўплаган эди.

    Икки миллатнинг ҳамдўстлиги сиёсий доктринаси «бизнинг давлатимиз қирол бошчилигидаги республикадир» эди. Канцлер Жан Замойский «Rex regnat et non gubernat» («Қирол ҳукмронлик қилмоқда, аммо у бошқармайди») сўзларини айтиб, бу таълимотга якун ясади.

    Ҳамдўстликда парламент, Сейм, шунингдек, Сенат ва сайланган қирол бор эди. Амалдаги қирол қирол Генрихнинг ақидасида кўрсатилган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва сайланган пайтида келишилган пакта конвенцияларини ҳурмат қилишга мажбур эди. Ҳар бир янги қирол Польша сиёсий тизимининг асоси бўлган ва диний бағрикенгликни деярли мисли кўрилмаган кафолатларини ўз ичига олган қирол Генрих ақидаларига бўйсунишга мажбур эди.

    Вақт отиши билан қирол Генрих қарашлари танланган қироллар томонидан қабул қилинган аниқ ваъдалар пакта конвенцияси билан бирлаштирилди. Шундан сўнг қироллар зодагонлар билан самарали шерикчилик юритди, аммо улар сенаторлар назоратида эди.

    Фото: Wikipedia
    Ҳамдўстлик давлатининг сиёсий тизими «Олтин Озодлик» қуйидагиларни ўз ичига олганди:
    • Иштирок этишни хоҳлаган зодагонларга қирол сайлаш ҳуқуқи, бу «wolna elekcja», яъни эркин сайлов номини олди;
    • Сейм – қирол томонидан ҳар икки йилда бир ўтказилиши керак бўлган парламент йиғилиши;
    • Пакта конвенцияси (лотин) – сайланган қироллар билан музокаралар, шу жумладан, қирол Генрихнинг аввалги мақолаларида олинган қирол учун мажбурий бўлган ҳуқуқлар лойиҳаси;
    • Szlachta ҳуқуқи – уларнинг кафолатланган эркинликларини бузган шоҳга қарши қонуний исён кўтариш ҳуқуқи;
    • Варшава Конфедерация актида кафолатланган диний эркинлик;
    • Liberum veto (лотин) – шахсий ер мулкдорининг Сейм қабул қилган қарорга қарши чиқиш ҳуқуқи;
    • Konfederacja, яъни умумий сиёсий мақсадни ёйиш мақсадида ташкилот тузиш ҳуқуқи.
    Тўғри, бу тизимни одатий тизимлар қаторига киритиш қийин, аммо уни қуйидагилар аралашмаси сифатида кўриш мумкин эди:
    • Ўз ҳудудларининг автономиясини ҳисобга олган ҳолда конфедерация ва федерация. Аммо бу давлатни ё конфедерация ё федерация дея таснифлаш қийин, чунки бу иккисининг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор эди;
    • Бунга сабаб қилиб фақатгина эркаклар ва аҳолининг 15 фоизи сиёсий ҳуқуқларга эга эди;
    • Чунки барча зодагонларнинг ҳуқуқ ва имтиёзлари тенг эди ва Сейм қиролга муҳим масалаларда, жумладан, қонунчилик (янги қонунларни қабул қилиш), ташқи ишлар, уруш эълон қилиш ва солиқ солиш (амалдаги солиқларни ўзгариши ёки янги солиқлар солиш) бўйича вето қўйиши мумкин эди. Шунингдек, ушбу сиёсий ҳуқуқлардан баҳраманд бўлган аҳолининг 10 фоизи ушбу қитъанинг бошқа давлатларига қараганда кўпроқ эди. Зодагонлар қудратли князлардан тортиб, камбағал рицарларгача эди. Таққослаш учун 1832 йилда Буюк Британияда вояга етган 14 фоиз аҳоли, Францияда эса 1831 йил аҳолининг атиги бир фоизигина овоз бериш ҳуқуқига эга эди.
    • Сайловчилар монархияси, зодагонлар томонидан сайланган монарх давлат раҳбари эди;
    • Конституцион монархия: монарх пакта конвенцияси ва бошқа қонунларга бўйсунишга мажбур, зодагонлар эса қиролнинг қонунга хилоф деб билган ҳар қандай фармонларига бўйсунмаслиги мумкин эди.

    Фото: Wikipedia

    Бу Европанинг кучли мамлакатларида абсолютизм ривожланаётган асрда кучли аристократия ва кучсиз қирол билан ажралиб турадиган истисно эди, аммо истисно баъзи замонавий қадриятларга ажойиб ўхшашлик билан ажралиб турарди. Аксарият Европа давлатлари марказлаштириш, мутлақ монархия ва диний-сулолавий урушга йўналтирилган бир пайтда ушбу мамлакат марказсизлаштириш, конфедерация ва федерация, демократия, диний бағрикенглик ва ҳатто пасифизмни синаб кўрди. Сейм, одатда, монархнинг уруш режаларига вето қўйганлиги сабабли бу демократик тинчлик назарияси учун муҳим далил эди.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    03.07.2020, 14:31   Изоҳ (0)   45205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МАГАТЭ Россия чегарасида радиация даражасининг ошганига изоҳ берди

    03.07.2020, 13:55

    Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади

    03.07.2020, 11:54

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида 1501 кишида, Қирғизистонда эса 506 кишида коронавирус аниқланди

    03.07.2020, 11:08

    Хитойда бир суткада 5 кишида коронавирус аниқланди, Жанубий Кореяда эса касалланганлар сони 63 нафарга кўпайди

    03.07.2020, 10:38

    Филиппинда COVID-19 сабаб 15 минг нафардан зиёд маҳбус озодликка чиқарилди

    03.07.2020, 08:31

    Туркия олий суди Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантирилишига рухсат берди

    03.07.2020, 07:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал Мадрид” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилди

    Спорт | 16 июл, 09:29

    Қашқадарёда икки аёл дарёда чўкиб ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 16 июл, 09:25

    Исроил друзларни “ҳимоя қилиш” учун Сурия армиясига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 16 июл, 09:16

    Путин ўз шартлари бажарилмагунча урушни давом эттиради — Кремль манбалари 

    Дунё | 16 июл, 09:02

    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди

    Реклама | 16 июл, 09:00

    Тошкентда қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб бермоқчи бўлган ички ишлар ходимининг ўзи қамалди

    Ўзбекистон | 16 июл, 08:36

    Патрул-пост хизмати ва профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар берилиши мумкин

    Ўзбекистон | 16 июл, 08:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.