Туриннинг «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда ўзининг янги соч турмагини кўрсатди.
Суратга у «Ювентус»даги жамоадоши Хуан Куадрадо билан бирга тушган.
«Янги кўринишим ҳақида қандай фикрдасиз, укамникига ўхшашми?» — деб изоҳ қолдирган Роналду Instagram’даги саҳифасида.
Роналду 2018 йилнинг ёзида 117 миллион эвазига «Реал»дан «Ювентус»га кўчиб ўтганди. Бу мавсумда 35 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатининг 24 ўйинида майдонга тушиб, 23 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
«Ювентус» 28-турдан сўнг 69 очко тўплаган ҳолда А Серияда 1-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)