«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 33-тури доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Форма? Мен формага у қадар таянмайман, бизни таркибида ажойиб футболчиларга эга дунёнинг энг кучли клубига қарши ўйин кутиб турибди.
Улар чемпионатда ғолиб бўлган ва сўнгги паллагача кураш олиб боради. Сабаби улар ғалабаларга ўрганиб қолган ва ютишни хоҳлайди.
Биз «Барселона»га қарши кўплаб учрашувлар ўтказганмиз ва ўйинимиз аввалгиларда кўп ҳам фарқ қилмайди. Биз кўплаб ярим ҳимоячиларни майдонга ташлаган ҳолда ҳимоявий ўйин намойиш қиламиз», — дейди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Атлетико» учрашуви Тошкент вақти билан 1 июлга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)