«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши баҳсдан (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Футболчиларимдан жуда мамнунман. Кетма-кет учрашувларда ғалаба қозониш осон эмас. Футболчиларни табриклашим керак.
Етакчи эканлигимизга аҳамият бермайман. Чемпионлик масаласи охирги турда ҳал бўлади. Аутсайдерга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлганини кўрдингиз-ку. Ушбу лигада ҳеч қачон нима бўлишини олдиндан айта олмайсиз», — дейди Зидан.
Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 71 тага етказиб олган ҳолда мусобақанинг якка пешқадамига айланди. Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа «Барселона»дан икки очкога ўзиб кетди. Мусобақа якунланишига эса 6 тур қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)