Футбол бўйича Италия чемпионати 28-турининг марказий ўйинида «Милан» 28 июнь, якшанба куни «Рома» билан куч синашди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида дарвозалар даҳлсиз қолди. Ўйинда ҳисоб 76-дақиқага келиб очилди: Анте Ребич рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. Учрашув якунланиши арафасида Ҳоқон Чалхонўғлу пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.
Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг «Милан» очколарини 42 тага етказиб олди ва еттинчи ўринга кўтарилди. «Рома» (48) эса 5-поғонада қолди.
А Серия
28-тур баҳси
28 июнь, якшанба
«Милан» — «Рома» 2:0
Голлар: 1:0 – 76 Ребич, 2:0 – 89, пенальти Чалхонўғлу.«Милан»: Доннарумма, Конти, Кьер, Романьоли, Тео, Кастильехо (Салемакерс, 54), Чалхонўғлу, Беннасер, Бонавентура (Лукас Пакета, 54), Кессиэ, Ребич (Рафаэл Леау, 78).
«Рома»: Миранте, Заппакоста, Манчини, Спинаццола, Смоллинг, Пеллегрини (Диавара, 81), Мхитарян (Перотти, 69), Кристанте (Пасторе, 81), Верету, Клюйверт (Карлес Перес, 58), Жеко (Калинич, 70).
Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (22), Кастильехо (41), Ребич (62), Верету (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)