Наманган вилояти Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган мактаб ўқувчиси онасининг номида бўлган Damas’да уч нафар аёлни уриб юборди ва улардан бирининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 28 июнь куни соат 12:10 Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган, тумандаги 15-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси онасининг номида бўлган Damas машинасини бошқариб бораётганда ЙТҲ содир этган.
Ўсмир машинани бошқариш чоғида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган пиёдалар, Норин туманида яшовчи, 1982, 1976, ва 1977 йилларда туғилган уч нафар аёлни уриб юборган.
Натижада пиёдалар оғир тан жароҳати олган, аёллардан бири воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ томонидан 28 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
- Деҳқонободда маҳалла котиби бошқарувидаги «УАЗ» 10-15 метр баландликдан қулади
- Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди
- Учтепада Spark уриб юборган 73 ёшли эркак шифохонада вафот этди
- Жиззахда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti велосипедчини уриб юбориб, яна иккита машина билан тўқнашди (видео)
Изоҳ (0)