Дастин Порье UFC on ESPN 12 мусобақасининг асосий жангида Ден Ҳукерни мағлубиятга учратди.
Мазкур қарама-қаршилик муҳим зарбалар сони бўйича енгил вазн тоифаси тарихидаги топ-3 жанглар рўйхатидан ўрин олди. Ҳар икки жангчи ижросида умумий 308 аниқ зарба кузатилди.
Дастин Порье ва Макс Ҳоллоуэй ўртасидаги реванш жанг мазкур кўрсаткич борасида биринчи ўринда — 359 зарба. Иккинчи ўриндан эса Тони Фергюсон — Рафаэл дос Аньос (320) жанги жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 28 июнь тонгида бўлиб ўтган жангда Порье ҳакамлар қарорига кўра (48-47, 48-47, 48-46) Ҳукердан устун келди.
Изоҳ (0)