E-ijro auksion’да Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги ер участкасининг савдоси муваффақиятли амалга ошди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тўртта иштирокчи беш соат давомида бошланғич нархи 127 миллион сўм бўлган лот учун баҳс олиб борган. 135 қадамдан кейин дастлабки нархдан 7,7 баравар кўп — 985,1 миллион сўм таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилган.
А-373 трассасига яқин 0,8 гектар майдондаги ер участкаси автомобиллар учун газ (метан, пропан, бутан ва бошқа) қуйиш шохобчаси қурилиши учун берилди. Аукцион ғолиби бир йил ичида 12 та янги иш ўрни яратиш учун 5 миллиард сўм миқдорида инвестиция жалб қилиш мажбуриятини олган.
Изоҳ (0)