• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Коронавирус туфайли сотув ҳажми 70 фоизга тушиб кетди». Интенсив усулда балиқ етиштираётган наманганлик тадбиркор билан суҳбат

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига сафари давомида 26 июнь, жума куни Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини етиштирувчи DB Group Eco корхонасида ҳам бўлди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов корхона раҳбари Азизбек Даминов билан МЧЖ фаолияти, пандемиянинг савдо жараёнига таъсири ва тадбиркорнинг келгуси режалари мавзусида интервью уюштирди.

    Азизбек Даминов.

    Азизбек Даминов.
    Фото: DB Group Eco

    — Балиқчилик тармоғи билан шуғулланишингизга нима туртки бўлди?

    — Аслида савдо соҳасида фаолият юритаман. 12 йилдан бери «Ипотека банк» билан яқин ҳамкорлик қилиб келамиз. Банкнинг республика бошқарув раиси Омон ака Мусаев 2018 йилда бизга бир лойиҳани таклиф этди. Интенсив балиқ хўжалигини ривожлантиришга оид мазкур лойиҳани атрофлича ўргандик ва маъқул келгач, вилоят ҳокимига ташаббус билан чиқдик. 2018 йил май ойида давлатимиз раҳбари Наманган вилоятига ташриф буюрганида қиймати 40 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа тақдимотини ўтказдик. Ўшанда Президентимиз хурсандчилик билан қўллаб-қувватлаб, бизга 20 гектар ер ажратиш бўйича вилоят масъулларига топшириқ берганди. Етти ой ичида, яъни 2018 йил декабрига қадар сизлар кўриб турган мана бу 5 гектардан иборат биринчи лойиҳамизни қуриб, битказдик.

    Фото: DB Group Eco

    — Корхонада қандай балиқ турлари етиштирилади?

    — 2019 йилнинг январь ойида Дания давлатидан балиқ увилдириқларини олиб келиб, боқишни бошладик. Европа тажрибасига асосланган ҳолда форель ва лосос балиқларини интенсив усулда етиштиряпмиз. Йиллик ишлаб чиқариш қувватимиз 1500 тонна балиқ маҳсулотини ташкил қилади. Балиқ увилдириқларининг тайёр маҳсулотга айланиши учун 1-1,5 йил вақт кетади. Корхона тасарруфида увилдириқ ва чавоқлар етиштириш учун ёпиқ сув ҳавзалари ҳамда 66 та очиқ ҳовуз барпо этилган. 100 та иш ўрни яратилган.

    Фото: DB Group Eco

    Сингапурлик ҳамкоримиз Ўзбекистондаги шароитлар, инвестицион муҳитни кўриб, лойиҳанинг қолган қисмини биргаликда давом эттириш таклифини билдиряпти. Ҳокимлик томонидан яна қўшимча 50 гектар ер ажратилди. У ерга қўшма корхона қуриб, йилига 10 минг тонна форель ва лосос балиқларини етиштиришни мақсад қилганмиз. Бу лойиҳамиз 2022 йилда ишга тушиши кўзда тутилган. Корхона тўлиқ ишга тушгач, 2000 тонна балиқ чавоғи етиштириш имконига эга бўламиз.

    Фото: Лазизбек Ҳамидов

    — Форель балиғи асосан тоғли зоналарда боқилади. Унинг Учқўрғон туман ҳудудига мослашиши қандай кечяпти?

    — Чучук ва кислородга тўйинган сувларда яшайдиган, совуқсевар ушбу балиқ турларининг мослашиши жуда яхши. Чунки корхона ҳовузларига тоғдан келаётган муздек, шаффоф ва кислородга бой дарё суви қуйилади. Сув ҳарорати йил давомида ўзгармайди. Бу эса балиқлар учун жуда муҳим ва фойдали. Сув айланма оқим билан яна Норин дарёсининг ўзига қайтади. Бунда ортиқча сув ва энергия ресурси сарфланмайди.

    Фото: DB Group Eco

    — Балиқлар қаерларга экспорт қилинмоқда?

    — Ўтган йил бошида 300 мингта увилдириқ олиб келинган эди. Улар бир йил давомида тайёр товар ҳолатига келди. Айни вақтда форель музлатилган ҳолда, шунингдек, совуқ ва иссиқ дудланган, филе ва кам тузланган ҳолатда ички бозорга чиқарилмоқда. Декабрь ойидан шу кунга қадар 4 тонна маҳсулотни супермаркет ва емакхоналарга етказиб бердик. Тирик балиқнинг бир килограммини 50 минг сўм, тозаланганини эса 60 минг сўмдан сотяпмиз. Ойига ўртача 600 килограмм балиқ харидорларга етказилади. Август ойидан экспортни йўлга қўймоқчимиз. Сингапурлик ҳамкорлар билан шартномалар имзоланган. Хориж бозорига бир кило балиқни 4 доллардан сотиш режалаштирилган. 2020 йил сўнгига қадар Сингапур ва Россияга 300 тонна балиқ экспорт қилмоқчимиз.

    Фото: DB Group Eco

    — Ўзбекистон Президенти DB Group Eco корхонасида бўлиб, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Давлат раҳбари қандай фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирди?

    — Республикада форель балиғи озиқасини ишлаб чиқрувчи корхоналар йўқ. Бу мураккаб технология бўлгани учун озиқани асосан Европадан валютага импорт қиламиз. Президентимиз озиқа-емни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарурлиги, аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши кераклигини таъкидлади. «Балиқ етиштиришнинг таннархи тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади», — деди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Биз ҳам форель балиғи учун озиқа ишлаб чиқарувчи дунёдаги 4 та йирик корхонадан бири билан ҳамкорлик қилиш режамизда мавжудлигини айтдик. Германиядаги Alltech Coppens компанияси ва корхонамиз ўртасида меморандум имзоланган. Жаҳон бўйлаб пандемия юмшагач, қурилиш ишларини бошлаймиз. Мазкур лойиҳа орқали балиқ нархлари арзонлашади, юзлаб янги иш ўрни яратилади ва озиқани Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Мўғилистонга экспорт қилиш имконияти ҳам очилади.

    Фото: DB Group Eco

    — COVID-19 ва карантин тартиби корхона фаолиятига қай даражада таъсир кўрсатди?

    — Коронавирус минглаб тадбиркорлар сингари менинг ҳам фаолиятимга қаттиқ таъсир қилди. Форель балиғининг асосий мижозлари кафе ва ресторанлар ҳисобланади. Пандемия туфайли кўплаб емакхоналар ишламагани боис сотув ҳажми 70 фоизга тушиб кетди. Ойига 10 тонна балиқ сотишни режа қилгандик, аммо ҳозир мижозларимизга 3 тонна маҳсулот етказиб беряпмиз.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    27.06.2020, 20:53   Изоҳ (0)   27013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    27.06.2020, 20:23

    Хоразмда бир оиланинг 8 нафар аъзоси коронавирусга чалинди

    27.06.2020, 19:39

    Шавкат Мирзиёев Наманган темир йўл вокзалида амалга оширилган реконструкция ишлари билан танишди

    27.06.2020, 19:30

    Тошкентда автобус кондуктори ва ички ишлар ходимида коронавирус аниқланди

    27.06.2020, 19:22

    Наманганда 16,3 триллион сўмлик лойиҳалар ҳисобига 55 минг янги иш ўрни яратилади

    27.06.2020, 19:07

    Сўх туманида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмоқда

    27.06.2020, 18:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.