• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия империяси Марказий Осиёда. Бухоро амирлиги Россия протекторатига айланганига 152 йил тўлди

    1868 йил 28 июнь куни Бухоро амирлиги Россия протекторатига айланди. «Дарё» сана муносабати билан Россия империясининг Бухоро амирлигига юриши ҳақидаги мақолани ҳавола этади.

    Босқин сабаблари

    Россия ва Бухоро амирлиги ўртасида савдо алоқалари XIX аср ўрталарига келиб бир оз жонланди. Шу даврда инглизлар ҳам Марказий Осиё давлатларига, жумладан, Бухоро амирлиги бозорларига киришни мақсад қилган эди. Бухоро амирлиги Россия учун ҳам, инглизлар учун муҳим стратегик ҳудуд эди. Россия Бухоро амирлигини империя таркибига қўшиб олиш орқали ўз жанубий чегараларида хавфсизликни таъминлаш ва шу орқали Ҳиндистонга яқинлашиш истагида эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Британия эса Бухорода иложи борича ўз позицияларини мустаҳкамлаб, Бухоро билан муҳим бўлган русларга қарши иттифоқ тузиш мақсадида эди. Бунинг учун ҳатто бир неча марта элчилар, жосуслар юборилади. Бухорога инглизларнинг эътибори Россия томонидан Сирдарё бўйларининг эгалланиши ортидан кучайди. Ҳатто европаликлар руслар томонидан эгалланган ҳудудларнинг Туркистон дея номланишидан норози ҳам бўлди. Сабаби, Туркистон бутун Марказий Осиё ҳудудларига нисбатан ҳам ишлатиладиган ном эди.

    Бу билан русларнинг келажак мақсадларини англаган инглизлар бунга қарши ноталар йўллади. Тошкентнинг руслар тарафидан эгалланиши инглизларни хушёр торттирди ва Бухорога кетма-кет элчилар йўллай бошлади ва амир Музаффарни русларга қарши чиқишга даъват этишди. Бухоро амирлигининг Россия учун аҳамияти шунда эдики, Европада ўтмай қолган Россия товарларига бозор жуда зарур эди. Умуман олганда, Марказий Осиё давлатларининг эгалланишидан асосий мақсад ҳам ресурслар ва бозорга эга бўлиш эди.

    Инглизларнинг ҳаракатларидан ташвишга тушган руслар гўёки империя жанубий чегараларининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан амирликка қарши юришга тайёрлана бошлади. Бу пайтда Тошкентда бўлган Черняев оз сонли қўшин билан Бухоро устига юришга жазм қилмади. «Инвалид» рус газетасининг хабарига кўра, у Бухорога ўзининг агентларини европаликларнинг ўйинларини бузиш ва амирга Россия фойдасига ишлайдиган таклифлар билан юборди. Аммо русларга қарши бўлган, ўзини ислом ва туркийлар мустақиллигининг ҳимоячиси ҳисоблаган Амир Музаффариддин элчиларни тинглашни истамади ва уларни зиндонга ташлашга буйруқ берди. Бу хабарни эшитган Черняев Сирдарёни кесиб ўтишга қарор қилди.

    Юриш

    1865 йил Қўқон хонлигига тегишли Тошкент руслар томонидан эгалланди. Тошкентни қайтариб олишга келаётган Бухоро амири йўлдан қайтишга мажбур бўлди, аммо Тошкентнинг руслар қўлида қолишига рози бўлмади. Юқорида бўлиб ўтган воқелардан кейин 1866 йил 30 январь куни Черняев 14 та пиёда отрядлари,  олтита козак гуруҳлари, 16 та тўп билан Сирдарёни кесиб ўтиб, Бухорога қараб юрди. Аммо Самарқандга 25 миля қолганда саҳрода қолиб кетди ва ортга қайтишга мажбур бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ушбу муваффақиятсизлик бухороликларни руҳлантирди ва амир Музаффар руслардан Тошкентни бўшатиб қўйишни сўради. Рад жавоби олингач, шу йили май ойида 40 минг кишилик қўшин билан Сирдарё бўйига етиб келди. Икки ўртада Эржар дарасида жанг бўлиб ўтди. Жангда Бухоро қўшини руслар артиллерияси қаршисида ожиз қолди ва жанг майдонини ташлаб қочишга мажбур бўлди. Бу руслар ва Бухоро амири қўшинлари ўртасидаги илк тўқнашув эди. Ушбу ғалабадан кейин руслар тўғри Самарқанд ва Бухорога қараб юришлари мумкин эди. Аммо бунинг ортидан келиб чиқадиган катта қаршиликка қарши тура оладиган даражада эмаслиги сабабидан Черняев ўз вақтини кутишга қарор қилди. 21 май куни эса Хўжанд шаҳри эгалланди.

    Бухоро амири рус офицерларини озод қилган бўлса-да, мағлубиятга учраган бўлса-да, тушкунликка тушмади ва жасурлигини йўқотмади. Русларни ҳар доимгидек душман сифатида кўришда давом этди. Руслар эса қандай қилиб бўлмасин Бухорони бўйсундиришга бел боғлади. 1866 йил 2-октябр куни Ўратепа қалъаси эгалланди. Ўратепа қўлдан кетгач, Бухоро амирлиги қўлида Сирдарё бўйида фақатгина Жиззах қолди. (Андреевский Е.К. Из записок за сорок семь лет «Исторический вестник», т. СХХХ, с. 37.).

    Жиззах ҳам шу йилнинг 18 октябрь куни руслар томонидан эгалланди. Шаҳарни мудофаа қилган 11 минг бухороликлардан олти минг киши ҳалок бўлди. Руслардан эса 98 киши ўлдирилган. 11 та байроқ ва 43 та тўп руслар томонидан ўлжа сифатида эгалланган (Керсновский А. А. История русской армии Т. 2. — М.: Голос, 1993.— с. 336).

    Шундай қилиб, Бухоро амири Сирдарё бўйидаги муҳим истеҳкомларидан маҳрум бўлди ва руслар учун Самарқандга йўл очилди. 1868 йилнинг баҳорида Кауфман Бухоро амирига тинчлик сулҳи таклиф қилди. Аммо амир бу таклифни қабул қилмади ва русларга қарши ғазот эълон қилди. Катта қўшин тўплаш мақсадида Хива, Қўқон, Қошғар, Афғонистон, Усмонли ва ҳатто инглизларга ҳам ёрдам сўраб элчиларини юборди. Самарқанд яқинида 60 минг кишилик қўшин тўпланди. Шунингдек, Жиззах яқинида ҳам бухороликлар бўлинмалари тўпланди. Уҳум яқинида Бухоро қўшини майор Гриппенберг бўлинмасига зарба берди, аммо катта йўқотиш билан чекинишга мажбур бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1868 йилнинг май ойининг биринчи кунида Чўпонота тепалигида Бухоро амири ҳамда Кауфман кучлари ўртасида жанг бўлиб ўтди. Ушбу жангда Кауфманнинг қўли баланд келди ва Бухоро амири чекинишга мажбур бўлди. 2 май куни рус қўшинлари Самарқанд шаҳрига кириб борди. Кауфман Абрамов ва Головчевнинг икки отряди билан амир қўшинларини таъқиб этишда давом этди. 12 май куни Абрамов бўлинмаси Ургутни эгаллади. Ургутни ҳимоя қилган 6 минг кишилик Ҳусайн бек одамлари қаршилиги синдирилди. 18 май куни Головчев отрядлари Каттақўрғон бўсағасида жанглар қилди. 27 май куни Абрамов Қоратепа яқинида Ҳожибейнинг 15 минг кишилик корпусини мағлуб этди. Икки кундан кейин эса Каттақўрғон остонасида Усмонбейнинг корпуси тор-мор этилди.

    Зирабулоқ жанги

    Июнь ойи бошида Бухоро амирининг 30 мингга яқин кишилик қўшини Зирабулоқ тепалигида жойлашиб олди. Уларга қарши икки минглик рус пиёда ва отлиқ аскарлари кураш олиб борди. Жанг 2 июнь куни эрта тонгда бошланди.  Бухоролик пиёда аскарлар тепалик этагида, тўплар эса тепалик устида жойлашган эди. Биринчи зарбани руслар берди. Рус пиёдалари ҳужумга ўтаркан, ортидан снарядлар ёғдирилди, натижада, бухороликлар катта йўқотишларга учради. Рус артиллерияси ҳужумига бардош бера олмаган бухороликлар чекина бошлади. Уларнинг ортидан казак бирликлари етиб бориб қиличдан ўтказа бошлади.

    Аммо бухороликлар яна ўзларини тиклаб олди ва қарши ҳужумга ўтди. Аксига олиб ушбу қарши ҳужум тартибсиз равишда амалга оширилди. 280 кишилик рус отрайди ўраб олинганига қарамасдан, етиб келган ёрдам туфайли руслар ҳужумни яна қайтарди. Айнан шу жангда иштирок этган рассом Н.Н. Каразин жанг давомида қиличини синдириб қўйди. Кейинчалик, Кауфман уни жангдаги қаҳрамонликлари учун «Мардлик учун» Георгий лентаси билан тақдирлади.

    Рус артиллериясининг тинимсиз ўқ ёғдириши натижасида амир қўшинлари тор-мор этилди. Аскарлар ўлди. Амир эса 200 нафар содиқ навкари ва бир неча минг кишилик отрядлари билан Бухорога чекинишга мажбур бўлди. Бу пайтда эса Самарқандда русларга қарши қўзғалон юз берди. Шаҳрисабз ва Китоб беги Бобобек 40 минг кишилик қўшин билан Самарқандни қамал қилди. Бу хабарни эшитган Кауфман Самарқандни қўлдан чиқаришни истамади ва Самарқандга қайтишга мажбур бўлди. Самарқанд қўзғалони бостирилди ва жазо сифатида шаҳарга ўт қўйилди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бухоро-Россия тинчлик шартномаси

    Зирабулоқдаги мағлубиятдан сўнг амир Музаффар русларнинг оғир шартлар асосидаги сулҳ шартномасини имзолашдан бошқа чора тополмади. 1868 йилнинг 28 июнь куни мазкур шартнома имзоланди. Шартнома Туркистон генерал-губернатори Константин фон Кауфман ҳамда Бухоро элчиси Мусабек томонларидан имзоланди. Шартномага кўра, Жиззах, Ўратепа ва Хўжанд шаҳарлари Россия империяси таркибига киргани белгиланди ва бундан буён бу шаҳарлар Россия шаҳарлари сифатида юритила бошлади.

    Амир 125 минг тилло танга (500 минг рубль) миқдорида контрибуция тўлаш мажбуриятини олди. Шунингдек, россиялик савдогарлар амирлик ҳудудида эркин савдо қилиш ҳуқуқини ва мусулмон савдогарлар билан бир хил савдо божларини тўлаш имкониятини қўлга киритди. Россия товарларига 2,5 фоиз миқдорида бож белгиланди. Россия фуқароларининг амирлик ҳудудида эркин ҳаракатланишлари кафолатланди. Самарқанд ва Каттқўрғон шаҳарлари Россияга вақтинчалик берилди.

    Аммо ушбу шартнома Александр II тарафидан ратификация қилинмади. 1873 йилда Тошкентда Кауфман, Шаҳрисабзда амир Музаффариддин томонидан имзоланган Шаҳрисабз шартномасига мувофиқ Бухоро расман Россия протекторатига айланди. Амалда эса 1868 йилдан Бухоро амирлиги Россия протекторати бўлиб келаётган эди. Шунингдек, шартномага мувофиқ Самарқанд ва Каттқўрғон шаҳарлари бундан буён Россия империясининг «ажралмас» қисми сифатида эътироф этилди.

    Шундай қилиб, бир пайтлар Сибир хонларини тайинлаган Бухоро Россия вассалига айланди ва бу 1917 йилги февраль инқилобигача давом этди. Бухоро яна 1917 йилдан бошлаб яна уч йил мустақил давлат сифатида мавжуд бўлди. Кейин эса… Яхшиси буни кейинроқ ўқиймиз…

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    28.06.2020, 12:43   Изоҳ (0)   119908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

    28.06.2020, 10:39

    Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони 7700 нафардан ошди

    28.06.2020, 10:20

    Тошкент вилоятида бошланғич нархи 127 млн сўм бўлган 0,8 гектар ер қарийб 1 млрд сўмга сотилди

    28.06.2020, 08:10

    Telegram’да одамларнинг 19 млн сўмдан кўпроқ пулини ўғирлаган 21 ёшли фирибгар қўлга тушди

    28.06.2020, 06:29

    Ўзбекистонда 27 июнь куни 255 кишида коронавирус аниқланди. Бешта ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилди

    27.06.2020, 23:57

    Тошкентда аҳоли орасида 22 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 7682 нафарга етди

    27.06.2020, 23:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.