Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 7725 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • 30 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида);
  • 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2465 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 20 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойида 5 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирусдан вафот этган деновлик аёлда чиндан ҳам коронавирус бўлганини Соғлиқни сақлаш вазирлиги аёлнинг ўлимидан 5 кун ўтиб тасдиқлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди