Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинган одамлар сони 10 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда пандемия давридаги статистик ахборотларни бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълум қилган.

Фото: Global Look Press

Касалланганлар сони бўйича ҳали ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда, мамлакатда 2,5 миллион одамда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган. Иккинчи ўринни Бразилия (1,3 миллион киши) ва учинчи ўринни Россия (633 минг киши) банд этган.

Дунё бўйича 499 минг нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган. 5 065 000 киши касалликдан фориғ бўлган.

2020 йил 7 июнда COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетгани, 8 июнь куни эса коронавирус билан касалланганлар сони дунё миқёсида 7 миллион нафардан, 16 июнда COVID-19’га чалинган беморлар сони 8 миллиондан ортиб кетган, 23 июнда эса бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 9 миллион нафардан ошганди.