Россияда 27 июнь куни 6 852 нафар одамда коронавирус аниқланди. Мамлакатда касаллик қайд этилганлар сони жами 627 646 тага етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Сўнгги суткада мамлакатнинг 85 вилоятда касаллик ҳолатлари аниқланди. Умумий ўсиш 1,1 фоизни ташкил қилди.
Қайд этилишича, охирги 24 соат ичида 9 200 нафар бемор коронавирусдан соғайган. Уларнинг 3 273 нафари Москва шаҳри ва Москва вилояти ҳиссасига тўғри келади. Шу билан мамлакатда COVID-19’дан халос бўлганлар сони жами 393 352 нафарга етди.
Бу вақт давомида 188 та ўлим ҳолати қайд этилди. Энг кўп ўлим ҳолати Санкт-Петербург шаҳрида (57 та) қайд этилди. Шу вақтгача Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 8 969 нафарга етди.
Роспотребнадзор маълумотларига кўра, бутун эпидем мавсум давомида коронавирус бўйича 18,7 миллиондан ортиқ лаборатория текширувлари ўтказилган. Шу жумладан, охирги кун ичида 305 мингта ана шундай тест таҳлиллари олинган.
Ҳозирда 299 минг киши тиббий назорат остида бўлиб турибди.
Изоҳ (0)