Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Наманганда 16,3 триллион сўмлик лойиҳалар ҳисобига 55 минг янги иш ўрни яратилади

    27.06.2020, 19:07 19265

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш, таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қамраб олиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича ҳозирги аҳвол пухта таҳлил қилиниб, амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

    Бугунги кунда вилоятда ўсиш нуқталарини аниқлаш ва ишга солиш, шу орқали аҳоли фаровонлигини ошириш олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Президент бу борада вилоятда ташкил этилиши зарур бўлган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

    Жумладан, саноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Шунга мувофиқ, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан ортиқ ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

    Хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги 600 та тадбиркор фаолиятини тиклаш орқали 2 мингта ходим иш жойига қайтади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари туман ва шаҳарлар кесимида вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва ушбу лойиҳалар учун 80 миллиард сўм маблағ ажратилишини қайд этди.

    Ушбу маблағга қўшимча равишда яна 100 миллиард сўм ажратилади. Карантин шароитида тушуми камайган тадбиркорларни айланма маблағ билан таъминлашга 2,3 триллион сўм, жорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга 350 миллиард сўм кредитлар йўналтирилади.

    Вилоятда заргарлик саноатини ривожлантириш, Наманган шаҳрида 2 йилда 4 мингта янги иш ўрни яратилган замонавий заргарлик маркази ташкил этиш, бу ерда «устоз – шогирд» тамойили асосида ишсиз юрган ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

    2020–2021 йилларда Чортоқ туманини комплекс ривожлантириш, ҳудуддаги фойдаланилмай ётган 3 минг гектар ерни ўзлаштириш ва тупроқ-иқлим шароитига мос экинларни жойлаштириш чоралари кўрилади.

    Вилоятда 2020–2021 йилларда қиймати 16,3 триллион сўм бўлган 1953 та ҳудудий лойиҳа амалга оширилиб, 55 минг янги иш ўрни яратилади. Шундан жорий йилда умумий қиймати 8,3 триллион сўм бўлган 1652 та лойиҳа ҳаётга жорий этилиб, 35 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

    Бугунги кунда Европадаги машҳур брендлар Наманганнинг костюм-шимларини тан олмоқда. Шу боис, йирик тўқимачилик корхоналарига ер ажратилиб, вилоятда пахтани чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтилмоқда.

    Президент пахта-тўқимачилик кластерлари ушбу эътиборга муносиб ҳаракат қилиши, кўпроқ даромад олиб, одамларни иш билан таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Вилоятда қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш белгиланди. Хусусан, Наманган туманида 4806 та хонадонда иссиқхоналар ташкил этиш, йил охиригача чорвачилик йўналишида қиймати 386 миллиард сўм бўлган 84 та лойиҳани амалга оширишни якунлаш топширилди.

    Бунда четдан 13 минг бош наслли қорамол, 13 минг бош жўн йўналишидаги эчки ва шунча қўй олиб келиниб, Поп ва Чуст туманларидаги хонадонларга тарқатилади. Йиллик қуввати 10 минг тонна сут ва минг тонна гўштни қайта ишлаш бўйича янги қувватлар ишга туширилади.

    Йиғилишда уй-жой, инфратузилма қурилиши, аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, таълим, маданият соҳаларини ривожлантириш, инқирозга қарши халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш, янги корхоналарни барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш, экспортни кенгайтириш юзасидан вазифалар белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, иқтисодиёт тармоқлари мутасаддилари, ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин “Вагнер” командири билан учрашув ўтказди: улар нимани гаплашди?

    Бугун, 14:13

    “Қўрғон сирлари”: турк мелодрамаси бош қаҳрамонларини ўйнаган актёрларнинг шахсий ҳаёти қандай кечди?

    Бугун, 13:41

    Ўзбекистонда август ойида ЙТҲлар оқибатида 300 киши ҳалок бўлди

    Бугун, 13:36

    Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари қатъий белгиланган қонун Сенат томонидан маъқулланди

    Бугун, 13:16

    Зинедин Зидан мураббийлик постига қайтмоқда. Мутахассис француз клубини бошқаради

    Бугун, 13:15

    Қирғизистонда давлат байроғини ўзгартириш таклиф қилинди (фото)

    Бугун, 13:11

    Куз мавсумининг инсон саломатлиги учун фойдали бўлган мева ва сабзавотлари 

    Бугун, 12:59

    Давлат харидларидаги “ўйинлар”: тил бириктириш, рақобатга зид тендерлар, белгиланган тартибларни бузиш

    Бугун, 12:16

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    Бугун, 11:43

    Дамблдор, Ҳагрид, Малфой ва “Гарри Поттер”нинг ҳаётдан кўз юмган бошқа қаҳрамонлари (фото)  

    Бугун, 11:34

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.