Май ойи охирида Тошкентда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитларга эга янги парк зонаси очилди, деб ёзади «Afisha.uz».
Сергели туманидаги 10 гектар яшил ҳудудда боғ ҳамда замонавий гуллар маркази жойлашган.
Flowers Garden Park’да заранг, магнолия, қора қарағай, фотиния ва яна 25 турдаги декоратив дарахтлар экилган. Бундан ташқари боғда газон ётқизилган бўлиб, «яшил ҳайвонлар» ўрнатилган.
Шунингдек, боғда кўчатлар хиёбони ҳам бўлиб, ҳар бир кўчат олдида у ҳақдаги маълумот ёзиб қўйилган.
Боғда кичик ёшдаги болаларга мўлжалланган аттракционлар ҳамда ўйин майдончаси ҳам борлиги ташриф буюрувчиларга қулайлик яратади.
Изоҳ (0)