Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 31-туридан ўрин олган 23 июнь, сешанба кунги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.
«Тоттенҳэм» ўз уйида «Вест Ҳэм»ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувда ҳисоб 64-дақиқага келиб очилди, бурчакдан узатиб берилган тўпни Томаш Соучек ўз дарвозасига жойлаб қўйди. 82-дақиқада Ҳарри Кейн Сон Ҳён Миннинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасининг иккинчи голини урди.
Ушбу ғалабадан сўнг Жозе Моуриньо шогирдлари (45 очко) 7-ўринга кўтарилиб олди. «Вест Ҳэм» эса (27) 17-поғонада қолди.
«Лестер» ўз уйида «Брайтон»ни қабул қилиб нурсиз дурангга имзо чекди ва ғалабасиз юришини давом эттирди.
АПЛ
31-тур баҳслари
23 июнь, сешанба
«Тоттенҳэм» — «Вест Ҳэм» 2:0
Голлар: 1:0 – 64, автогол Соучек, 2:0 – 82 Кейн.«Тоттенҳэм»: Льорис, Орье, Санчес, Дэвис, Дайер, Алли (Ламела, 59), Сиссоко, Ло Чельсо, Лукас Моура (Бергвейн, 72), Сон Ҳён Мин (Уинкс, 86), Кейн.
«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Диоп, Фредерикс, Антонио, Соучек, Форнальс (Лансини, 71), Райс, Боуэн, Нобл (Фелипе Андерсон, 71).
Огоҳлантиришлар: Форнальс (15), Нобл (26), Кейн (51), Дэвис (67).
«Лестер» — «Брайтон» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)