Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Доғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият юмшаётгани ҳақида гапирди.
«Инфекциянинг чўққиси ортда қолди. Авж палласи менда ҳам сезилди. Отам ҳали ҳам хаста ётибди, кўплаб қариндошларим вирусга йўлиқди. Уларнинг айримлари энди орамизда йўқ.
Бироқ ҳозирда вазият барқарорлашди, касаллар кам, ҳаёт аста-секин аввалги ҳолига қайтмоқда. Бу борада ҳаммаси жойига тушмоқда.
Бироқ бир ой аввал нафақат Доғистон, балки бутун дунё жиддий синовга дуч келди ва кўриб турганимиздек, бунга ҳеч ким тайёр эмас эди. Инсоният олдинлари бундай муаммога дуч келган деб ўйламайман. Бу ҳақиқатда глобал муаммо ва афсуски, Доғистон бунга тайёр эмас эди», — дейди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спортчининг отаси пневмония ташхиси билан касалхонага ётқизилган ва кейинчалик Абдулманап Нурмагомедовда коронавирус борлиги аниқланди. Ҳозирда мутахассис инфекцияни енгиб ўтган, бироқ унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)