«Ювентус» ҳужумчиси Криштану Роналду Италия чемпионати доирасидаги «Болонья»га қарши кечган баҳсда (2:0) гол уришга эришди.
Бу ҳужумчи учун А Сериядаги 43-гол бўлди. Шу тариқа Роналду «Милан» ва «Фиорентина» клублари собиқ футболчиси Руй Коштани (42 та гол) ортда қолдирган ҳолда чемпионат тарихидаги энг яхши португалиялик тўпурарга айланди.
Роналду шунингдек, португалиялик футболчилар орасида Ла Лига («Реал» сафида 311 гол) ва Премьер Лиганинг («Манчестер Юнайтед» сафида 84 гол) ҳам энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Жорий мавсум 35 ёшли футболчи А Серияда 23 ўйин ўтказиб, 22 гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)