Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Москвада даволанаётган отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи ҳақида гапирди.
«Отамнинг аҳволи ҳали ҳам оғир. У ҳозир ҳам реанимацияда, коронавирус ортда қолди, бироқ у ўзидан асоратлар қолдирди.
Буйрак ва юрагидаги муаммолар сабаб оғир аҳволда қолмоқда, ҳар куни ярим соат унинг одига киришимга рухсат беришмоқда. Қўлларидан тутяпман, у мени таниётганини ишоралар орқали билдирмоқда.
Шифокорлар борасида хотиржамман, улар дунёдаги энг яхшилардан бири. Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ. Уларнинг қилаётган меҳнатига раҳмат айтаман ва бу борада ҳаммаси жойида эканини айта оламан.
Шунчаки вақт керак. Асоратлар жуда оғир ва тикланиш жараёни узоққа чўзилади. У оғир ва узоқ бўлади», — дейди Нурмагомедов.
Апрель ойи охирида Абдулманап пневмония ташхиси билан Доғистондаги шифохонага тушиб қолган, кейинчалик аҳволи оғирлашгач, Москвадаги ҳарбий шифохонага олиб кетилганди.
Изоҳ (0)