Англия Премьер Лигасининг 30-туридан ўрин олган «Эвертон» ва «Ливерпуль» ўртасидаги учрашув (0:0) Буюк Британияда рекорд даражада кўп телетомошабин йиғди, дея хабар қилмоқда Associated Press.
Хусусан, Sky Sports телеканалларида трансляциянинг энг юқори кўрсаткичи 5,5 миллион томошабинни ташкил қилган. Ўртача кўрсаткич эса 5 миллион бўлиб, бу мамлакатдаги футбол учрашуви учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таъкидланишича, томошабинларнинг 3,1 миллиони пуллик обуначилар, яна 1,9 миллион нафари эса барча учун мўлжалланган эфир фойдаланувчилари бўлган.
Буюк Британиядаги аввалги рекорд 2012 йилги Манчестер дербисида қайд этилганди. Ўшанда учрашувни Англияда 4,4 миллион томошабин кузатиб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)