Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сентябрь ойида октагонга қайтиши ҳақида маълумот берди.
Ҳар куни шуғулланяпман. Тонгда ва кечқурун машғулот ўтказяпман. Отам ҳам яхши жисмоний ҳолатда бўлишимни хоҳлаган бўларди. Машғулотларни ўтказиб юборишим аниқ унга ёқмаган бўларди. Бунга ишончим комил.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 19 сентябрь куни UFC 253 мусобақаси доирасида ўтказилиши кутилмоқда.Унинг олдига кирсам шундай дейман: ‘Ота, эрталаб, кечқурун шуғулланяпман, яхши спорт формасидаман’. Унинг юзига кулги юради.
Айнан машғулотлар стрессни енгишга ёрдам бермоқда. Ҳаммасидан чалғитиб, дам олишга кўмак кўрсатмоқда.
Умрим давомида шуғулланиб келяпман. Отам айтганидек, тайёргарлик кўрган от учун ҳар доим иштирок этишга мусобақа, арена топилади. Шундай экан кузда қайтаман ва курашаман. Камаримни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC чемпиони
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)