«Реал» Ла Лиганинг яқин кунлардан ўрин олган тақвимидан норози эканини билдирган, деб хабар бермоқда АS.
Манбага кўра, клуб Испания чемпионатининг 33 ва 34-турларидаги ўйинлар жадвалини адолатсиз деб ҳисоблайди.
33-турда «Барселона» 30 июнь санасида Тошкент вақти билан соат 01:00 да «Атлетико»га қарши баҳс юритади. «Реал» эса 2 июль куни соат 01:00 да «Хетафе»ни қабул қилади.
34-турда «Реал» «Барселона»дан олдинроқ ўйин ўтказади: 5 июль, соат 17:00 «Атлетик» билан, каталон клуби эса 5 июль, соат 01:00 да «Вильярреал» билан куч синашади.
«Реал» 33 ва 34-турлар оралиғида «Барселона»га нисбатан тикланиш учун 56 соат камроқ вақт сарфлашидан норози бўлмоқда («Реал» 62 соат, «Барселона» 118).
Маълумот учун, 30-турдан кейин ҳар иккала жамоа ҳисобида 65 очко мавжуд. «Реал» ўзаро ўйинлар натижасига кўра «Барселона»ни ортда қолдирмоқда.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)