• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ПФЛ «Бухоро» клубида раҳбарият ўзгариши юзасидан суриштирув ўтказди. Ташкилот клубнинг янги директорини рўйхатдан ўтказмади

    Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) «Бухоро» ва «Динамо» футбол клубларида директорлар алмашинуви юзасидан ўрганиш олиб борди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Таъкидланишича, «Бухоро» футбол клуби директори Жамшид Ботировнинг ишдан олиниб, унинг ўрнига Алишер Рустамовнинг тайинлангани қонун-қоидалар доирасида бўлмагани сабабли ПФЛ ушбу алмашинувни рўйхатдан ўтказмаган.

    «Футбол клуби уставининг (2013 йил 22 мартда 148-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори таъсисчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур Уставнинг 1.2-бандида футбол клубининг таъсисчилари сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги қайд этилган.

    Аниқланишича, 2020 йилнинг 5 июнь куни футбол клуби таъсисчиларининг умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур умумий йиғилиш баёнининг расмийлаштирилишида ‘Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг  35-моддаси талаблари бузилган. Жумладан, баённомада иштирок этганлар (тўлиқ бўлмаган), кун тартибидаги масала ва қарор қисми ёзилган бўлса-да, баён қисми — умумий йиғилиш иштирокчиларнинг айтган гаплари, берган овозлари, билдирган таклиф ва фикрлари — қарор қилишга етарлича асос мавжуд эмаслигини кўрсатади.

    Йиғилишда Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев, Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаевлар қатнашгани баён этилган. Бироқ йиғилиш баёнида футбол клубининг яна бир таъсисчиси — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ваколатли вакили иштирок этгани тўғрисида бирорта ҳам сўз бормаган. Бундан ташқари, баённомани ким баёнлаштиргани, яъни умумий йиғилиш котиби ким эканлиги, унинг исми-шарифи бирор жойда кўрсатилмаган. Қўшимчасига футбол клубининг амалдаги директори Жамшид Ботиров билан тузилган меҳнат шартномаси қандай асосларга (ўз аризаси ёки бошқа сабаблар) кўра бекор қилингани ҳам  қайд этилмаган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, футбол клуби таъсисчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва йиғилиш баёнини расмийлаштириш тартибига риоя қилинмаганини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб ПФЛ футбол клубига янги директор тайинланишида ҳуқуқий жиҳатдан хатога йўл қўйилгани юзасидан «Бухоро» футбол клубига ҳамда унинг таъсисчиларига расмий хат юборган. ПФЛ клубга ким директор этиб тайинланиши масаласига аралашмайди. Аммо тайинланиш жараёни қонун-қоидалар асосида ўтиши тарафдори. Бу масалалар қонун доирасида ҳал этилмагунига қадар, ПФЛ янги директорни рўйхатдан ўтказмайди», — дейилади ташкилот баёнотида.

    Бундан ташқари, ПФЛ «Динамо плюс» футбол клубидаги раҳбарият алмашинуви борасида ҳам суриштирув ўтказган. Унга кўра, ПФЛ клубга директор этиб тайинланган Учқун Қобиловни тегишли қоидаларга асосан клуб директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида рўйхатдан ўтказган.

    «2020 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти футбол ассоциациясидан  вакил иштирок этган йиғилишда «Динамо плюс» ПФКнинг  амалдаги бош менежери (директори) Илҳом Шарипов ишдан олиниб, унинг ўрнига Учқун Қобилов футбол клубининг янги  директори сифатида таништирилган.

    Аниқланишича, 2020 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов томонидан футбол клубига янги директор тайинлаш бўйича «Динамо плюс» ПФК МЖЧнинг умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур умумий йиғилиш баёни асосида футбол клубига янги директор тайинлаш нотўғри эканлиги юзасидан ПФЛ футбол клуби раҳбариятига маълумот тақдим  этди. Шундан кейин 2020 йилнинг 19 июнь куни «Динамо плюс» футбол клубининг айни вақтдаги ягона таъсисчиси — Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Маҳмараимов раислигида йиғилиш ўтказилган. Жамиятнинг ягона таъсисчиси қарори билан Учқун Қобилов футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги «Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  356-сонли қарорига асосан, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли футбол клуби директори лавозимига таклиф этилган номзод Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши мақсадга мувофиқлиги билдирилган. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ Учқун Қобиловни «Динамо плюс» футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида рўйхатдан ўтказди», — дейилади баёнотда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    22.06.2020, 21:50   Изоҳ (0)   30269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Серхио Рамос жароҳат олди

    22.06.2020, 21:30

    Майк Тайсон UFC чемпиони Жон Жонсни жангга чорлади

    22.06.2020, 20:22

    Жейми Каррагер «Ливерпуль» ҳужум триосининг асосий камчилиги нимада эканлигини айтди

    22.06.2020, 18:04

    Ширшовдан Гейнрихгача. Азиз Ҳайдаров талқинига кўра Ўзбекистон рамзий терма жамоаси

    22.06.2020, 17:04

    Юрген Клопп: «Эвертон»га қарши баҳс шиддатли бўлди, бироқ ўйинда футбол кам эди

    22.06.2020, 15:01

    Суперлига 6-тур учрашувлари бошланиш вақти маълум бўлди

    22.06.2020, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.